Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугаганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 29 июндаги 66-А-ум-сонли буйруғига асосан Ўртачирчиқ туманида жойлашган “ADVOKAT NOSIRHON” адвокатлик фирмаси адвокати Раззокова Шоира Рузбаевнанинг адвокат мақоми тикланди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 30 июндаги 153-ум-сонли буйруғига асосан “RAHMATILLA QALQON” адвокатлик фирмаси адвокати Султонов Юлдаш Мустафакуловичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 25 майда берилган SI 000036 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши 2 ой муддатга тўхтатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 30 июндаги 152-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Мансуров Нарзулло Саъдуллаевич “Апология” адвокатлик фирмасидан ишдан бўшаганлиги сабабли унинг адвокат мақоми амал қилиши бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 30 июндаги 154-ум-сонли буйруғига асосан “UNIVERSAL KO`MAK PLYUS” адвокатлик фирмаси адвокати Ахмадкулов Абдували Абдувайитовичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2010 йил 17 сентябрда берилган SI 000098 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши 4 ой муддатга тўхтатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 6 июлдаги 161-ум-сонли буйруғига асосан Джураев Гулям Саибназаровичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 9 январда берилган SI 000141 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокат мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 9 июлдаги 224-ум-сонли буйруғига асосан Бухоро шаҳридаги “Ҳуқуқий ёрдам” адвокатлик бюроси адвокати Ражабов Истам Турсуновичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 18 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000130-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2011 йил 10 мартдаги буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №175, 10.03.2011 й.) тугатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 6 июндаги 345-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAM LEX UNIVERSALIS” адвокатлик фирмаси адвокати Ходжиев Тохир Равшанович вафот этганлиги сабабли унинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 5 декабрда берилган SA 000430-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Малака комиссиясининг 27.05.2015 йилдаги 5-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №207-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “BI-BI-EM” адвокатлик фирмаси адвокати Ниязметов Анвар Пулатовичга бошқарма томонидан 29.06.2009 йилда берилган TN №001110 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 15.07.2009 йилда берилган 929-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.05.2015 йилдаги 5-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №207-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Азизбердиев Атакулга бошқарма томонидан 02.06.2009 йилда берилган TN №000192 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 10.07.2009 йилда берилган 646-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.05.2015 йилдаги 5-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.06.2015 йилдаги №207-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “IRIDA LEGAL SERVICES” адвокатлик бюроси адвокати Masadikov Dmitriy Valerevichга бошқарма томонидан 19.11.2013 йилда берилган TN №001722 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 21.01.2014 йилда берилган 2837-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш