Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ адлия бошқармасининг 2015 йил 1 июндаги 86-ум-сонли буйруғи билан Бухоро шаҳридаги “Шахс ва ҳуқуқ” адвокатлик бюроси адвокати Раджабова Мавжуда Сайфудиновнага Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000114-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарманинг 2009 йил 30 июндаги буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №062, 30.06.2009 й.) тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 6 майдаги мажлиси қарори билан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тўхтатилганига 1 ой муддат ўтганлиги сабабли Термиз шаҳридаги “Сурхон-ҳақиқат-маскани” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Кабулов Мухитдин Нурматовичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми адлия бошқармасининг 2015 йил 9 июндаги 100-ум-сонли буйруғига асосан тикланганлиги маълум қилинади.

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 10 июндаги 172-ум-сонли буйруғи билан Андижон шаҳар “DONO ADVOKAT” адвокатлик бюроси адвокати Шокирова Феруза Урунбаевнага Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 1 июнда берилган АN 000136 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми суднинг ҳукми қонуний кучга киргунига қадар тўхтатилди.

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 29 майдаги 162-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “Андижон” адвокатлар ҳайъати адвокати Сайфутдинова Мукаддамхонга Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 1 июнда берилган АN №000098-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 3 июндаги 299-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “TEMIRYO’L” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Папчинская Лидия Владимировнанинг адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 9 июнь куни берилган SA 000139-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш