Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 18 майдаги 3-сонли қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг шу кунги 89-ум-сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисидаги” Қонуни 16-моддасига мувофиқ “ADOLAT NUKUS” адвокатлик бюроси адвокати Нуруллаев Муратбай Оразбаевичга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000063-сонли ҳамда “Huqiqiy qorgawshi” адвокатлик бюроси адвокати Изимбетова Раушан Таженовнага вазирлик томонидан 2010 йил 25 майда берилган QR №000100-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши тугатилди.

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 4 майдаги 129-ум-сонли буйруғига асосан Асака туманидаги “Қалқон” адвокатлик фирмаси адвокати Арабоев Сойибжон Рахматовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 1 июнда берилган АN №000123 рақамли адвокатлик фаолия­ти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 3 ой муддатга тўхтатилди.

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 4 майдаги 130-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “Ҳимоя юр.Марказ” адвокатлик фирмаси адвокати Эрназаров Олимжон Зокировичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 26 июнда берилган АN №000209 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисми, 3-банди ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 19 майдаги 190-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Ҳимоя­дасиз” адвокатлик ҳайъати адвокати бўлган Сидиқов Тўлқин ўуломқодировичнинг (лицензия FE №000237, 24.01.2013 йил, адвокатлик гувоҳномаси №336, 21.11.2014 йил), шунингдек, Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлик ҳайъати адвокати бўлган Хазратқулов Зайнобиддин Сайитқуловичнинг (лицензия FE №000136, 05.06.2009 йил, адвокатлик гувоҳномаси №134, 02.07.2009 йил) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокат мақоми тугатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 15 майдаги 286-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “STATUS” адвокатлик фирмаси адвокати Хамидов Бахтиёр Ахмадович вафот этганлиги сабабли унга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000218-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 15 майдаги 287-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SHAFQAT” адвокатлик фирмаси ва адвокат Хабибов Махмуд Хамидович ўртасида тузилган меҳнат шарт­номаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 20 майдаги 293-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Қодиров Мустафо Баратович вафот этганлиги сабабли унинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000071-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Малака комиссиясининг 27.04.2015 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.04.2015 йилдаги №169-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “APRIORI LIBERUM” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдурахманов Шухрат Абдусаматовичга бошқарма томонидан 11.06.2009 йилда берилган TN №000836 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 04.04.2013 йилда берилган 2572-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.04.2015 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.04.2015 йилдаги №169-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Убайдуллаев Боходир Мухбуллахановичга бошқарма томонидан 02.06.2009 йилда берилган TN №000188 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 15.07.2009 йилда берилган 909-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.04.2015 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.04.2015 йилдаги №169-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “AL-RAMUS HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Кравченко Татьяна Викторовнага бошқарма томонидан 02.06.2009 йилда берилган TN №000235 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 15.04.2011 йилда берилган 1829-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.04.2015 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.04.2015 йилдаги №169-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “MUNAVVAR — HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Закирова Дилором Азимовнага бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган ТN №000711 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 51-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 28 апрелдан — 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.05.2015 йилдаги № 172-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “LEGAL BIZNES KONSALTING” адвокатлик фирмаси адвокати Норматов Шавкат Абубакировичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 21.01.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.05.2015 йилдаги № 173-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “QONUNCHILIK” адвокатлик фирмаси адвокати Фозилов Даврон Фозиловичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 24.10.2011 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.05.2015 йилдаги №174-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “GOLD YUSTINA” адвокатлар ҳайъати адвокати Закирова Маликахон Икромовна адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш