Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳридаги “ADOLAT USTIVORLIGI SARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Тўлаганов Носир Эргашовичга Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 27.01.2014 йилда берилган TS №000412 сонли лицензиянинг амал қилиши Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.02.2015 йилдаги 59-ш/т-А-сонли буйруғига асосан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилган.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 24.02.2015 йилдаги №73-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “FEMIDA-HIMOYA” адвокатлар ҳайъати адвокати Азимов Оқилжон Нековичга Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 20.09.2011 йилда берилган BH №000185 рақамли лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бшқармаси томонидан 23.05.2012 йилда берилган 2218-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 27.02.2015 йилдаги №78-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “APRIORI LIBERUM” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдурахманов Шухрат Абдусаматовичга шаҳар адлия бош­қармаси томонидан 04.04.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.02.2015 йилдаги 2-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.03.2015 йилдаги №82-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “YAKKASAROY ADVOKATLAR KOLLEGIYASI” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдуллаева Сурая Исмаиловнага бошқарма томонидан 03.06.2009 йилда берилган ТN №000418 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 70-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 26 февралдан — 2 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.02.2015 йилдаги 2-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.03.2015 йилдаги №82-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “ADOLAT SARI” адвокатлик фирмаси адвокати Абдуллаев Санджар Адхамджановичга бошқарма томонидан 21.10.2010 йилда берилган ТN №001313 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 03.11.2010 йилда берилган 1630-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.02.2015 йилдаги 2-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.03.2015 йилдаги №82-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “FEMIDA-HIMOYA” адвокатлар ҳайъати адвокати Суярова Мавжудага Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 26.05.2009 йилда берилган ТN №000138 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 28.01.2013 йилда берилган 2486-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 04.03.2015 йилдаги №86-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “NODIR-ISHONCH” адвокатлик фирмаси адвокати Тарасюк Александр Эниловичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 15.01.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 3 апрелдаги 99-ум-сонли буйруғига асосан “SOLIDARITE” адвокатлик ҳайъати адвокати Тажибоев Ойбек Хасановичга 2010 йил 12 майда берилган NA 000113-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Шеробод туманидаги “Шеробод-Адвокат-Жамоаси” адвокатлар ҳайъати адвокати Дусмуратов Куван Алиевич вафот этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 8 апрелдаги 60-ум-сонли буйруғига асосан унинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш