Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 20 февралдаги 11-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “СЕВИНЧ” адвокатлар ҳайъати адвокати Боймуродов Аброр Неъматиллаевичга 2012 йил 4 апрелда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Андижон шаҳридаги “AVTO ADVOKAT VODIY” адвокатлик бюроси адвокати Каримов Мухтар Махамадаминовичнинг лицензияси амал қилиши (лицензия AN №000176, 10.12.2010 й., адвокатлик гувоҳномаси №270, 23.12.2011 й.) Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси, биринчи қисмининг биринчи банди ҳамда Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 4 мартдаги буйруғига асосан суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси, биринчи қисмининг биринчи банди ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 27 февралдаги 79-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Farg’ona biznes himoya servis” адвокатлик фирмаси адвокати Маллабаев Жамшид Арипджановичнинг (лицензия FE №000200) лицензияси амал қилиши тўхтатилди.

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 5 февралдаги 31-ум-сонли буйруғига асосан Урганч шаҳридаги “Ҳимоя” адвокатлик фирмаси адвокати Худайбергенов Бахтиёр Рузметовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 30 ноябрда берилган HZ 000101-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Тошкент вилоят адлия бош­қармасининг 2015 йил 26 январдаги 08-А-ум-сонли буйруғига асосан “TRIBUNAS PLEBIS” адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўтказилди, шунингдек, бошқарманинг 2015 йил 26 январдаги 09-А-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Maxmudov Asror A’zamovichнинг адвокат мақоми тикланди. 


Рўйҳатга қайтиш