Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 9 декабрдаги 405-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “MUSTAQIL HIMOYACHILAR” адвокатлик фирмаси адвокати Ҳайдаров Бойназар Қобиловичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000084-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тикланди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 9 декабрдаги 406-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Джабарова Азиза Хазраткуловна ва шаҳардаги “BOG’ISHAMOL” адвокатлар ҳайъати адвокати Баймурадов Зариф Очилович адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли уларнинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 9 июнда берилган SA 000169-сонли ҳамда 2013 йил 5 декабрда берилган SA 000429-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши ва уларнинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 10 декабрдаги 238-ум-сонли буйруғига асосан Наманган шаҳридаги “INTERNATIONAL ADVO­CATES” адвокатлар ҳайъати адвокати Исакова Зохидага 2009 йил 8 майда берилган NA №000025-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 07.11.2014 йилдаги №343-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “IDEAL HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Масидиков Абдувают Каюмовичга бошқарма томонидан 26.07.2013 йилда берилган TN №001684 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва 10.09.2013 йилда берилган 2721-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Олий малака комиссиясининг 17.10.2014 йилдаги 5-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 10.11.2014 йилдаги №344-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2014 йил 27 августдаги 258-ш/т-А-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, “MUNAVVAR — HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Ташмухамедова Мунаввара Махметовнага нисбатан қабул қилинган адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 2 ой муддатга тўхтатиш қисми бекор қилинган ва адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензияси тикланган.

* * *

Олий малака комиссиясининг 17.10.2014 йилдаги 5-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 10.11.2014 йилдаги №344-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бош­қарманинг 2013 йил 29 октябрдаги 291-ш/т-А-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, “FIKON-ADVOKAT” адвокатлик фирмаси адвокати Сухачева Галина Леонидовнага нисбатан қабул қилинган адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш қисми бекор қилинган.

* * *

Олий малака комиссиясининг 17.10.2014 йилдаги 5-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 10.11.2014 йилдаги №344-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бош­қарманинг 2014 йил 27 августдаги 258-ш/т-А-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, “SOBIR RAHIMOV ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Яхяев Аскар Махаматовичга нисбатан қабул қилинган адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш қисми бекор қилинган ва адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилган.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.11.2014 йилдаги №351-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “FFS HUQUQIY HIMOYA” адвокатлар ҳайъати адвокати Эргашева Хилола Рихсибаевна адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 14.11.2014 йилдаги №353-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳар “ADVOKAT BAKHODIR” адвокатлик бюроси адвокати Ялгашев Баходир Закирович вафот этганлиги сабабли Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 24.06.2010 йилда берилган TN 001262 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш