Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 07.10.2014 йилдаги №301-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “INTERNATIONAL LEGAL GROUP” адвокатлик фирмаси адвокати Рахматова Дилнора Анатольевнага бошқарма томонидан 05.06.2009 йилда берилган TN №000571 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 58-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 08.10.2014 йилдаги №304-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “FIDES” адвокатлик фирмаси адвокати Шасимова Дилнаво Неъматовнага шаҳар адлия бошқармаси томонидан 01.08.2012 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 14.10.2014 йилдаги №308-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “PRIORITET” адвокатлик бюроси адвокати Атоев Мурод Сафоевичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 22.05.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 16.10.2014 йилдаги №311-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HIMOYA-ZIYO” адвокатлик бюроси адвокати Норбобаев Рустам Ураковичга нисбатан суднинг уни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги сабабли унга 25.01.2010 йилда берилган ТN №001188 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 19.09.2012 йилда берилган 2352-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.10.2014 йилдаги №313-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “AVANGARD-FEMIDA” адвокатлик фирмаси адвокати Ташматов Анвар Таджиевич вафот этганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 15.06.2009 йилда берилган TS 000251 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.10.2014 йилдаги №314-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HARBIY XIZMATCHILAR ISHLARI BO`YICHA MAXSUS” адвокатлар ҳайъати адвокати Тарасюк Александр Эниловичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 05.03.2011 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Малака комиссиясининг 24.10.2014 йилдаги 9-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.10.2014 йилдаги 332-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “HAQIQAT-YURIDIK” адвокатлик бюроси адвокати Чернова Зинаида Владимировнага бошқарма томонидан 11.08.2009 йилда берилган ТN-001169 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 21.02.2012 йилда берилган 2147-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 24.10.2014 йилдаги 9-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.10.2014 йилдаги 332-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “SHAYHONTOHUR ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Низомов Рахмат Тухтаматовичга бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган ТN-000648 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия­нинг ва 12.11.2013 йилда берилган 2775-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 24 октябрдаги 333-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Қобилов Абдихамид Ахмедович Пайариқ туман “PAYARIQ” адвокатлик фирмасига ишга қабул қилинганлиги муносабати билан унинг адвокатлик мақоми тикланди.

Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъати адвокати бўлган Хазратқулов Зайнобиддин Сайитқулович (лицензия 05.06.2009 йил, FE №000136, адвокатлик гувоҳномаси №134, 02.07.2009 й.) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 9 октябрдаги 308-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди. 


Рўйҳатга қайтиш