Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 30 сентябрдаги 11-сонли қарори ва вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 6 октябрдаги 69-А-ум-сонли буйруғига асосан "FARMON DODXON" адвокатлик бюроси адвокати Мирзараҳимов Хабибулла Абдуллаевичга 2009 йил 30 июнда берилган ТS 000299-сонли лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 11 октябрдаги 175-ум-сонли буйруғига асосан Нукус шаҳридаги "NIZAM USTINLIGI" адвокатлик ҳайъати адвокати Қайыпназарова Тамара Жеткиншековнага 2009 йил 15 июнда берилган QR №000023 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 3 октябрдаги 121-ум-сонли буйруғига асосан "Адвокат Нурмат" адвокатлик бюроси адвокати Ниязов Нурмат Холматовичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган ТN 000669 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 4 ой муддатга тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 9 октябрдаги 291-ум-сонли буйруғига асосан Қўлдошев Мехриддин Ўриновичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000088-сонли лицензиянинг амал қилиши ва адлия бошқармасининг 2009 йил 25 декабрдаги 199-ум-сонли буйруғига асосан берилган (адвокатлик гувоҳномаси №136, 25.12.2009 й.) адвокатлик мақоми унинг адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган уч ойлик муддатда бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этмаганлиги ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига кирмаганлиги сабабли тугатилди.

Бухоро вилоят хўжалик судининг 2014 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори асосида Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 30 июнь куни рўйхатдан ўтказилган "Nazarbek izidan" адвокатлик бюроси тугатилган.

Бюрога бўлган даъволар 2 ой муддат ичида қабул қилинади.

Манзил: Бухоро вилояти, Олот тумани, Бодомзор кўчаси, 26-уй.

***

Бухоро вилоят хўжалик судининг 2014 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори асосида Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 23 июнь куни рўйхатдан ўтказилган "Samiev T.X" адвокатлик бюроси тугатилган.

Бюрога бўлган даъволар 2 ой муддат ичида қабул қилинади.

Манзил: Бухоро шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 28-уй.

Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган "Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги Низомнинг 27-банди ижроси ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 13 октябрдаги 129-ум-сонли буйруғига асосан Термиз шаҳридаги "Мадад" адвокатлик фирмаси адвокати Саидқулов Шокиржон Қурбановичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 14 мартда берилган SU 000120-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.\

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 15 октябрдаги 322-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Отамуродов Навруз Тажибаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000101-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тикланди.

Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 17 октябрдаги 139-ум-сонли буйруғига асосан Навоий шаҳридаги “BAXS-NAVOIY” адвокатлар ҳайъати адвокати Очилов Баходир Нуриллаевичга тегишли NV №000006 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокат мақоми тикланди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 20 октябрдаги 141-ум-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Намунали адвокатлар” адвокатлар ҳайъати адвокати Каримов Мэлсжон Камиловичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 6 апрелда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи GZ 000110-сонли лицензиянинг амал қилиши суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 21 октябрдаги 304-ум-сонли буйруғига асосан Бухоро шаҳридаги “BUXORO LEGIST” адвокатлик бюроси адвокати Амонов Завқиддин Аминовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 16 январда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000196-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2014 йил 4 мартдаги 58-ум-сонли буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №246, 04.03.2014 й.) унинг аризасига мувофиқ тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 21 октябрдаги 302-ум-сонли буйруғига асосан Ахмедов Амрулло Абдуллаевичнинг “HAQIQAT MASKANI” адвокатлик бюроси ихтиёрий тугатилиши муносабати билан бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №214, 22.06.2012 й.) тўхтатилди.

Малака комиссиясининг 25.09.2014 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №294-ш/т-А-сонли буйруғига асосан "LEX UZ" адвокатлик фирмаси адвокати Насибов Ариф Гаджи оглыга бошқарма томонидан 29.06.2009 йилда берилган ТN-001095 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 19.08.2009 йилда берилган 1245-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 сентябрдан — 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.09.2014 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №294-ш/т-А-сонли буйруғига асосан "LEGITIMUS" адвокатлик бюроси адвокати Шакурова Регина Акрамовнага Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 23.06.2009 йилда берилган ТS-000272 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия­нинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 31.07.2009 йилда берилган 1154-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 сентябрдан — 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.09.2014 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №294-ш/т-А-сонли буйруғига асосан "ZASHITA PRAVA" адвокатлик бюроси адвокати Рахманова Махбуба Буважоновнага Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 26.05.2009 йилда берилган ТS-000031 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 08.11.2012 йилда берилган 2417-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 сентябрдан — 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.09.2014 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №294-ш/т-А-сонли буйруғига асосан "ASIAN LEGAL CENTRE" адвокатлик бюроси адвокати Аслаев Шамиль Риатовичга бошқарма томонидан 23.06.2009 йилда берилган ТN-001005 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 15.07.2009 йилда берилган 950-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 сентябрдан — 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.09.2014 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №294-ш/т-А-сонли буйруғига асосан "ADOLAT-ADVOKAT" адвокатлик фирмаси адвокати Бабакулов Исматиллага бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган ТN-000666 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 17.06.2013 йилда берилган 2657-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 сентябрдан — 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.09.2014 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №294-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “MIROBOD ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Юнусов Махкам Ахматовичга бошқарма томонидан 26.05.2009 йилда берилган ТN-000022 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 10.07.2009 йилда берилган 633-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.09.2014 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №294-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “ADVOKAT ADOLAT HURMATI” адвокатлик бюроси адвокати Мирзабаева Ирина Вильямовнага бошқарма томонидан 11.06.2009 йилда берилган ТN-000902 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 402-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.09.2014 йилдаги 8-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №294-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “UCHTEPA ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Рогожина Анна Геннадьевнага бошқарма томонидан 02.06.2009 йилда берилган ТN-000178 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 10.07.2009 йилда берилган 750-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.09.2014 йилдаги №290-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “QONUNCHILIK” адвокатлик фирмаси адвокати Ходжаев Бахшилло Камоловичга бошқарма томонидан 20.10.2011 йилда берилган TN №001482 рақамли лицензиянинг ва 21.11.2011 йилда берилган 2060-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.10.2014 йилдаги №296-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “VERSIO” адвокатлик фирмаси адвокати Муминов Алишер Акбаровичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 10.07.2009 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

***

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 07.10.2014 йилдаги №299-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT SARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдуллаев Санджар Адхамджановичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 03.11.2010 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

***

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 07.10.2014 йилдаги №300-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HARBIY XIZMATCHILAR ISHLARI BO”YICHA MAXSUS” адвокатлар ҳайъати адвокати Никулин Сергей Михайловичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 08.02.2010 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш