Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 23 сентябрдаги 175-ум-сонли буйруғига асосан тўхтатилган адвокат Нишонов Абдужаббор Абдусатторовичнинг 2013 йил 1 августда берилган адвокатлик мақоми вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 8 октябрдаги 188-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

Самарқанд вилоят адлия бош­қармасининг 2014 йил 6 октябрдаги 315-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги "BOG'ISHAMOL" адвокатлар ҳайъати ва адвокат Шоропов Шодиёр Шодмонович ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 3 октябрдаги 120-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Эгамбердиев Илхом Қорақуловичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2010 йил 22 сентябрда берилган SI 000100 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш