Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари диққатига!

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги объектларни мукаммал таъмирлаш бўйича пудратчи ташкилотларни танлаш юзасидан очиқ танлов савдолари ўтказилишини эълон қилади:

Лот 1-1. Сурхондарё вилояти, Термиз тумани "Учқизил" қўрғонидаги ФҲДЁ биносини мукаммал таъмирлаш. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан — 182,200 миллион сўм, қўшилган қиймат солиғисиз — 151,833 миллион сўм, қурилиш муддати — 50 кун.

Лот 1-2. Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги давлат нотариал идораси ва ФҲДЁ биносини мукаммал таъмирлаш. Объектнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғи билан — 87,441 миллион сўм, қўшилган қиймат солиғисиз — 72,867 миллион сўм, қурилиш муддати — 30 кун.

Буюртмачи: Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси.

Манзили: Термиз шаҳри, С.Саодат кўчаси, 40-уй.

Тел.: 223-18-23, факс: 223-44-49.

Иншоотнинг қурилиш ишларини молия­лаштириш — Адлия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

2014 йил 1 июлдан бошлаб марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун ўтказиладиган танлов савдоларида фақат "Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестри"га киритилган қурилиш ташкилотларининг қатнашишига рухсат этилади.

Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорлар қуйидаги шартларга: танлов савдолари предметининг 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномасига, ишлар (хизмат­лар)­ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларига ва мутахассисларнинг мавжудлигига, етарли касбий ва техникавий малака, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга, тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.

Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари ва фирмалари иштирок этганда, уларнинг танлов таклифлари баҳоланганда мамлакатимиз пудратчилари учун қуйидаги нарх преференциялари кўзда тутилади: танлов иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш жараёнида танлов таклифларида четдан ишлар (хизматлар) киритилиши кўзда тутилганда ва бунда импорт қилувчилар қонунга мувофиқ қўшимча қиймат солиғидан озод этилган бўлса, таклиф қўшимча қиймат солиғи суммасига қўшиб ҳисоблаган ҳолда баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорларига асосан ушбу объектларнинг танлов савдолари фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида ўтказилади.

Савдода қатнашиш ва танлов ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси — Сурхондарё вилояти адлия бошқармасига қуйидаги манзил бўйича мурожаат этиш мумкин:

Термиз шаҳри, С.Саодат кўчаси, 40-уй. Тел. 223-18-23, факс 223-44-49.

Бир тўплам танлов ҳужжатларининг — 70 000 сўм.

Таклифлар (оферталар) савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати оферталар очилиши куни ва соати.

Таклифлар (оферталар) очилиши, уларни матбуотда чоп этилган кундан бошлаб 30 кундан кейин қуйидаги манзилда Термиз шаҳри, С.Саодат кўчаси, 40-уйда ўтказилади.


Рўйҳатга қайтиш