Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Қашқадарё вилояти адлия бош­­қармаси томонидан қуйидаги адвокатларга берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиш муддати ва адвокатлик мақоми тугатилди:

1) Китоб туманидаги “Соҳиб­қирон юртдошлари” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Ашуровга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 20 апрелда берилган KS 000132-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

2) Қарши шаҳридаги “Насаф Мадад Маслаҳатчи” адвокатлар ҳайъати адвокати А.Каюмовага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 25 июлда берилган KS 000150-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

3) Қарши шаҳридаги “Соҳиб­қирон издошлари ҳимояси” адвокатлик фирмаси адвокати Г.Самиевга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 26 октябрда берилган KS 000137-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

4) Қарши шаҳридаги “Насаф Мадад Маслаҳатчиси” адвокатлар ҳайъати адвокати Ш.Шавкатовга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 30 майда берилган KS 000185-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

5) Қарши шаҳридаги “Альянс” адвокатлик фирмаси адвокати Б.Рахмоновга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 25 июнда берилган KS 000085-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

6) Шаҳрисабз туман “Ҳимоя” адвокатлик фирмаси адвокати С.Жураевга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 26 февралда берилган KS 000128-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

7) Қарши шаҳридаги “Ҳуқуқларни тиклаш” адвокатлик фирмаси адвокати Г.Сафаровга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 2 июнда берилган KS 000147-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

8) Қарши шаҳридаги “Ҳуқуқ­ларни тиклаш” адвокатлик фирмаси адвокати М.Ҳайдаровага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 9 апрелда берилган KS 000180-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия.

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 23 сентябрдаги 175-ум-сонли буйруғига асосан “HAMROH ADVOKATLAR” адвокатлик фирмаси адвокати Нишонов Абдужаббор Абдусатторовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 1 августда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 29 сентябрдаги 179-ум-сонли буйруғига асосан Наманган шаҳридаги “SOLIDARITY” адвокатлар ҳайъати адвокати Саттаров Ўктам Бордошовичга 2011 йил 30 майда берилган NА №000130-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Жиззах вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 24 сентябрдаги 131-ум-сонли буйруғига асосан ўаллаорол туманидаги “Ҳуқуқий тарғибот” адвокатлик бюроси адвокати Бобобеков Фахриддин Шарофовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 3 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи GZ №000021-сонли лицензиянинг амал қилиши 2014 йилнинг 24 сентябирдан тикланганлиги маълум қилинади.

Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 23 сентябрдаги 300-ум-сонли буйруғига асосан Қўқон шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Рузимов Усмонжон Исроилович (лицензия FE №000190, 14.07.2010 й.) Қўқон шаҳридаги “Adolat negizi” адвокатлик фирмасига кирганлиги муносабати билан 2014 йил 23 сентябрдан унга адвокатлик мақоми ва 326-рақамли адвокатлик гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.

Андижон шаҳридаги “Андижон” адвокатлар ҳайъати адвокати бўлган Худайбердиев Камолиддин (лицензия AN №000100, 01.06.2009 йил, адвокатлик гувоҳномаси №072, 03.07.2009 й.) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги ва адвокат вафот этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддасининг 12-бандига ҳамда вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 23 сентябрдаги 248-ум-сонли буйруғига асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 1 июнда берилган AN №000100 рақамли адвокатлик мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Андижон шаҳридаги “PROTECTION POSITION” адвокатлик бюроси адвокати бўлган Қурбонов Азизбек Авазбекович (лицензия AN №000149, 26.06.2009 йил, адвокатлик гувоҳномаси №1721, 14.01.2011 й.) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддасининг 8-бандига асосан адвокат томонидан касбига доир вазифаларни уч ой ичида узрсиз сабабларга кўра бажармаганлиги сабабли Андижон вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 23 сентябрдаги 247-ум-сонли буйруғига асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан унга 2009 йил 26 июнда берилган AN №000149 рақамли адвокатлик мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 19-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 19 сентябрдаги 112-ум-сонли буйруғига асосан Саидахмедов Солихон Садихович Термиз шаҳридаги “Мадад” адвокатлик фирмасига адвокат лавозимига қайта ишга қабул қилинганлиги сабабли унинг адвокатлик мақоми тикланиб, адвокатлик мақоми тўхтатилган вақтда олиб қўйилган 2009 йил 30 июнь куни берилган 056-сонли адвокатлик гувоҳномаси қайтариб берилди. 


Рўйҳатга қайтиш