Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 259-ум-сонли буйруғига асосан ўиждувон туманидаги “Adolat Yulduzi Plyus” адвокатлик фирмаси адвокати Остонов Аслонга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000031-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2009 йил 30 июндаги 89-ум-сонли буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №068, 30.06.2009 й.) тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 16 сентябрдаги 261-ум-сонли буйруғига асосан Бухоро шаҳридаги “Adolat ahkomi” адвокатлик фирмаси адвокати Остонов Бахтиёр Дидорқуловичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2010 йил 13 сентябрда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000154-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2010 йил 5 ноябрдаги 264-ум-сонли буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №160, 05.11.2010 й.) тугатилди.

Тошкент вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 31 июлдаги 46-А-ум-сонли буйруғига асосан “CENTURION” адвокатлик бюроси фаолияти ихтиёрий тугатилганлиги муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.

Тошкент вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 26 августдаги 56-А-ум-сонли буйруғига асосан адвокатлар Мухамедов Бердивой Мелиевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 26 июнда берилган TS 000294-сонли ҳамда Кучиев Хакимжон Темировичга 2009 йил 26 майда берилган TS 000011-сонли лицензияларнинг амал қилиши тугатилди.

Тошкент вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 18 августдаги 53-А-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Ўлмас Мирахмедовга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 25 январда берилган TN №001359 рақамли лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқ­армасининг 2014 йил 12 сентябрдаги 284-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Эшонқулов Азизжон Азаматович билан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN­CHILARI” адвокатлар ҳайъати ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 283-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “XXI асрда мулкдор ҳимоячиси” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Гафуров Сентурджон Фарғона шаҳридаги “Фар одил инсон ҳи­моя­чиси” адвокатлар ҳайъатига кирганлиги муносабати билан адвокатлик мақоми 2014 йил 8 сентябрдан тикланганлиги маълум қилинади (лицензия FE №000161, 12.06.2009 йил, адвокатлик гувоҳномаси №324, 08.09.2014 й.).

Самарқанд вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 19 сентябрдаги 297-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTU­VOR­LI­GI” адвокатлар ҳайъати адвокати Юсупов Абдуманнон Хамидовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000059-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Қашқадарё вилояти адлия бош­қармаси томонидан Китоб туманидаги “Китоб юридик ҳимоя” адвокатлик фирмаси адвокати Бекмурадов Қаландар Гузаровичга тегишли 2009 йил 25 июнда берилган KS 000090-серияли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиш муддати бошқарма бошлиғининг 2014 йил 16 сентябр­даги 174-ум-сонли буйруғига асосан уч ой муддатга тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 18 сентябрдаги 289-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Раббимов Асрор билан Самарқанд шаҳридаги “BOG’ISHAMOL HAQIQATI” адвокатлик фирмаси ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан 19.06.2013 йилда жисмоний шахс Муқумова Рахимага берилган Миробод тумани Афросиёб 12/47 кадастр рўйхати 11-199/2013 реестр рақамли кадастр ҳужжатлари ва гувоҳномалари йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.


Рўйҳатга қайтиш