Умумий юрисдикция судларининг судьяси лавозими захирасига ҳужжат топшириш истагини билдирган фуқаролар ДИҚҚАТИГА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли Фармойиши билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида"ги Низомнинг 8-бандига кўра, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга, ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича иш стажи камида беш йил бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 4-бўлимига мувофиқ бошқа судьялик лавозимларига номзодини кўрсатиш истагини билдирган шахслар Комиссияга бевосита ёки Умумий юрисдикция судлари судьялари олий малака ҳайъати орқали ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди:
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2 нафар раис ўринбосари, 4 нафар судьялик лавозимлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди:
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 4 нафар судьялик, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг 5 нафар раислик, 1 нафар раис ўринбосари ва 3 нафар судьялик лавозимлари;
Қорақалпоғистон Республикаси:
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг 1 нафар судьялик ва туманлараро судларининг 1 нафар судьялик лавозимлари;
Андижон вилояти:
жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари, туман (шаҳар) судларининг 4 нафар раислик ва 3 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг 3 нафар судьялик, туманлараро судларининг 3 нафар раислик ва 4 нафар судьялик лавозимлари;
Бухоро вилояти:
жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти туман (шаҳар) судларининг 6 нафар раислик ва 2 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 4 нафар судьялик, туманлараро судларининг 3 нафар раислик ва 4 нафар судьялик лавозимлари;
Жиззах вилояти:
жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 1 нафар судьялик, туман судларининг 4 нафар раислик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари, 2 нафар судьялик, туманлараро судларининг 2 нафар раислик лавозимлари;
Қашқадарё вилояти:
жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 1 нафар судьялик, туман (шаҳар) судларининг 2 нафар раислик ва 1 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2 нафар судьялик, туманлараро судларининг 3 нафар раислик ва 3 нафар судьялик лавозимлари;
Навоий вилояти:
жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2 нафар судьялик, туман (шаҳар) судларининг 3 нафар раислик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 1 нафар судьялик, туманлараро судининг 2 нафар раислик ва 1 нафар судьялик лавозимлари;
Наманган вилояти:
жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти туман (шаҳар) судларининг 5 нафар раислик ва 2 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг раиси, 2 нафар судьялик ва туманлараро судларининг 5 нафар судьялик лавозимлари;
Самарқанд вилояти:
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 1 нафар судьялик ва туман (шаҳар) судларининг 3 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг раиси, 2 нафар судьялик, туманлараро судларининг 4 нафар раислик ва 5 нафар судьялик лавозимлари;
Сирдарё вилояти:
жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 1 нафар судьялик, туман (шаҳар) судларининг 2 нафар раислик ва 3 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 2 нафар судьялик, туманлараро судларининг 2 нафар раислик ва 4 нафар судьялик лавозимлари;
Сурхондарё вилояти:
жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 3 нафар судьялик, туман судларининг 6 нафар раислик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 3 нафар судьялик, туманлараро судларининг 4 нафар раислик ва 2 нафар судьялик лавозимлари;
Фарғона вилояти:
жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари, 4 нафар судьялик, туман (шаҳар) судларининг 7 нафар раислик ва 2 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари, 1 нафар судьялик, туманлараро судларининг 2 нафар раислик ва 1 нафар судьялик лавозимлари;
Хоразм вилояти:
жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг раиси, 1 нафар судьялик, туман судларининг 3 нафар раислик ва 1 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг 3 нафар судьялик, туманлараро судларининг 1 нафар раислик лавозимлари;
Тошкент вилояти:
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2 нафар судьялик, туман (шаҳар) судларининг 7 нафар раислик ва 15 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари, 3 нафар судьялик, туманлараро судларининг 7 нафар раислик ва 17 нафар судьялик лавозимлари;
Тошкент шаҳри:
жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари, туман судларининг 2 нафар раислик ва 13 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари, 2 нафар судьялик, туманлараро судларининг 1 нафар раислик ва 11 нафар судьялик лавозимлари вакант.
Захирага киритиш тўғрисидаги аризага (таклифга) номзод томонидан шахсан тўлдирилган кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи ва таржимаи ҳол, фотосуратлар, паспорт нусхаси, баҳолар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган нотариал тасдиқланган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма, соғлиғи тўғрисида маълумотнома, иш жойидан маълумот-тавсифнома, идора номидан тавсия, фикрномалар (камида учта) илова қилинади.
Батафсил маълумотлар олиш ва Судьялик лавозими захирасига ҳужжат топшириш истагини билдирган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳамда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят судлари Судьялар малака ҳайъатига мурожаат этиши мумкин.