Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 16 августдаги 238-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Джабарова Азиза Хазраткуловна билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 20 августдаги 226-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Маматова Муножот Тўхтаевнанинг (адвокатлик гувоҳномаси №005, 25.06.2009 й.) “Бухоро” адвокатлар ҳайъати аъзолари таркибидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Бухоро вилоятидаги “Adolat Ahkomi” адвокатлик фирмаси адвокати Негматов Барот Бакаевич адвокатлик фирмаси таркибидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан вилоят адлия бош­қармасининг 2014 йил 16 июндаги 195-ум-сонли буйруғига асосан тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг янги “BAROT BAQOEVICH NEGMATOV” адвокатлик бюросини таъсис этиши муносабати билан бошқарманинг 2014 йил 28 августдаги 234-ум-сонли буйруғига биноан тикланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ижроси ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 29 августдаги 103-ум-сонли буйруғига асосан Термиз шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати Холов Исматилла Менгтураевичга 2009 йил 11 июнда берилган SU 000034-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ижроси ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 29 августдаги 102-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “Сурхон — ҳақиқат — маскани” 1-сон адвокатлик ҳайъати адвокати Поёнов Эргаш Гаффоровичга 2009 йил 16 июнда берилган SU 000073-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 2 сентябрдаги 101-ум-сонли буйруғига асосан Қурбанов Базарбай Мухамматовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 17 сентябрда берилган SI 000097 рақамли адвокатлик фаолия­ти билан шуғулланиш ҳуқу­қини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тикланди. 


Рўйҳатга қайтиш