Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 12 сентябрдаги 256-ум-сонли буйруғига асосан “Куч адолатда” адвокатлик фирмаси адвокати (адвокатлик гувоҳномаси №134, 25.12.2009 й.) Бекмурод Базаров фирма муассислари (шериклари) таркибидан чиққанлиги муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 4 сентябрдаги 107-ум-сонли буйруғига асосан “Мадад” адвокатлик фирмаси адвокати Саидахмедов Солихон Садихович ўз аризасига кўра фирма аъзолигидан чиққанлиги муносабати билан унинг адвокатлик мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 277-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “BOG’ISHAMOL HAQIQATI” адвокатлик фирмаси адвокати Мирзаев Кулдош Данабаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 9 июнда берилган SA 000160-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тикланди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 5 сентябрдаги 270-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “BOG’ISHAMOL” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Баймурадов Зариф Очилович ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 5 сентябрдаги 271-ум-сонли буйруғига асосан Пайариқ туманидаги “ADOLATPARVAR” адвокатлик бюроси адвокати Мардиев Рустам Куватовичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000300-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тикланди.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 3 сентябрдаги 13-сонли қарори ҳамда Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2013 йил 3 сентябрдаги 244-ум-сонли буйруғига асосан Бухоро шаҳридаги “JASMINA-YASINJON” адвокатлик бюроси адвокати Рўзиев Равшан Рамазоновичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000022-сонли лицензия­нинг амал қилиши ва 2011 йил 29 июлдаги 169-ум-сонли буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №187) тугатилди.

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 2 сентябрдаги 159-ум-сонли буйруғига асосан Наманган шаҳридаги “INTERNATIONAL ADVOCATES” адвокатлар ҳайъати адвокати Жаъфаралиев Ойбек Эркинбой ўғли вафот этганлиги сабабли унга 2013 йил 6 ноябрда берилган NА №000180-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Қўқон шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Рўзимов Усмонжон Исроилович (лицензия 14.07.2010 йил, FE №000190, адвокатлик гувоҳномаси №198, 28.07.2010 й.) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 286-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъати адвокати бўлган Сидиқов Тўлқин ўуломқодирович (лицензия 24.01.2013 йил, FE №000237, адвокатлик гувоҳномаси №266, 01.02.2013 й.) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилоя­ти адлия бошқармасининг 2014 йил 2 сентябрдаги 281-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш