Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Хўжалик судининг судьяси лавозими захирасига кириш истагини билдирган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли Фар­мо­йи­ши билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судья­ларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида"ги Низомнинг 8-бандига кўра, судья­лик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга, ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 4-бўлимига мувофиқ бошқа судьялик лавозимларига номзодини кўрсатиш истагини билдирган шахслар Комиссияга бевосита ёки Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати орқали ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари керак.

2014 йилнинг 5 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судларида тизимида қуйидаги вакант судья­лик лавозимлари мавжуд:

- Олий хўжалик судида – 1 нафар раиснинг биринчи ўринбосари лавозими ҳамда 2 нафар судьялик лавозими;

- Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судида – 1 нафар суд раиси ва 2 нафар судьялик лавозими;

- Андижон вилоят хўжалик судида – 1 нафар суд раиси ва 2 нафар судьялик лавозими;

- Бухоро вилоят хўжалик судида – 1 нафар суд раисининг ўринбосари лавозими ва 2 нафар судьялик лавозими;

- Жиззах вилоят хўжалик судида – 2 нафар судьялик лавозими;

- Навоий вилоят хўжалик судида – 1 нафар суд раиси лавозими;

- Наманган вилоят хўжалик судида – 1 нафар суд раисининг ўринбосари лавозими;

- Самарқанд вилоят хўжалик судида – 2 нафар судьялик лавозими;

- Фарғона вилоят хўжалик судида – 1 нафар суд раиси ва 3 нафар судьялик лавозими;

- Хоразм вилоят хўжалик судида – 3 нафар судьялик лавозими;

- Тошкент вилоят хўжалик судида – 1 нафар судьялик лавозими;

- Тошкент шаҳар хўжалик судида – 1 нафар суд раисининг ўринбосари лавозими ҳамда 3 нафар судьялик лавозими.

Захирага киритиш тўғрисидаги аризага (таклифга) номзод томонидан шахсан тўлдирилган кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи ва таржимаи ҳол, фотосуратлар, паспорт нусхаси ва баҳолар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган нотариал тасдиқланган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма, соғлиғи тўғрисида маълумотнома, иш жойидан маълумот-тавсифнома, идора номидан тавсия, фикрномалар (камида учта) илова қилинади.

Батафсил маълумотлар олиш ҳамда Судьялик лавозими захирасига ҳужжат топшириш истагини билдирган фуқаролар, Республика Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, Тошкент шаҳар ҳамда вилоят хўжалик судларига мурожаат қилишлари мумкин.  


Рўйҳатга қайтиш