Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 01.08.2014 йилдаги №227-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “PREZUMPSIYA” адвокатлик фирмаси адвокати Азизова Гулчехра Шамухтаровнага шаҳар адлия бошқармаси томонидан 27.09.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.07.2014 йилдаги №226-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “VERUM LEGAL” адвокатлик фирмаси адвокати Абдухакимова Гульнара Абдубариевнага 29.05.2009 йилда берилган TN №000071 рақамли лицензиянинг ва 05.10.2012 йилда берилган 2371-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.07.2014 йилдаги №225-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Шаньязов Шоазиз Сапарбаевичга нисбатан суднинг уни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги сабабли унга 05.06.2009 йилда берилган ТN №000596 сонли адвокат мақоми берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.07.2014 йилдаги 6-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 01.08.2014 йилдаги №228-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “XIMOYA MANBAI” адвокатлар ҳайъати адвокати Расулев Санжарбек Шухратиллаевичга бошқарма томонидан 22.08.2012 йилда берилган ТN-001577 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 14.02.2013 йилда берилган 2506-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисмининг 1-бандига ҳамда Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 15 августдаги 262-ум-сонли буйруғига асосан Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъати адвокати бўлган Жўраева Муқаддаснинг (лицензия FE №000126, 05.06.2009 й., адвокатлик гувоҳномаси №139, 02.07.2009 й.) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокат мақоми тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 5 августдаги 214-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SHAFQAT” адвокатлар ҳайъати адвокати Шукуров Ашраф Абдухамидовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000249-сонли ва Самар­қанд шаҳридаги “BOG’ISHAMOL” адвокатлар ҳайъати адвокати Азимов Облоберди Эгамбердиевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 6 апрелда берилган SA 000385-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши ва уларнинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 15 августдаги 90-ум-сонли буйруғига асосан Махамедов Баходир Эсиргаповичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 23 октябрда берилган ТН 001602 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 60-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 26-банди иккинчи хатбошисига асосан номуайян муддатга тўхтатилди.

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 13 августдаги 143-ум-сонли буйруғига асосан Наманган шаҳридаги “Solidarity” адвокатлар ҳайъати адвокати Пузанова Наталия Сергеевнага 2009 йил 8 майда берилган NА №000036-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми вафот этганлиги муносабати билан тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 5 августдаги 212-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Садыков Бахтиёр Сабирович Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUNCHILARI” адвокатлар ҳайъатига ишга кирганлиги сабабли унинг адвокатлик мақоми тикланди.

* * *

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 5 августдаги 213-ум-сонли буйруғига асосан Иштихон туманидаги “NABI ZIYO NUR” адвокатлик бюроси адвокати Абдусаматов Равшан Эркиновичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 14 майда берилган SA 000392-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш