Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳридаги “HIMOYA-ZIYO” адвокатлик бюроси адвокати Норбобаев Рустам Ураковичга 25.01.2010 йилда берилган TN №001188 сонли лицензия­нинг амал қилиши Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.07.2014 йилдаги 201-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилган.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 08.07.2014 йилдаги №202-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “SANKTALEKS” адвокатлик фирмаси адвокати Тян Руслан Валентиновичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 13.09.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 08.07.2014 йилдаги №203-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “LEGAL GROUND” адвокатлик бюроси адвокати Салиева Умида Тахтамурадовнага 17.06.2009 йилда берилган TN №000994 рақамли лицензиянинг ва 09.10.2012 йилда берилган 2381-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Олий малака комиссиясининг 27.06.2014 йилдаги 3-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.07.2014 йилдаги №213-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2014 йил 5 майдаги 134-ш/т-А-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, “HUQUQ JAVOXIRI” адвокатлик бюроси адвокати Ялгашев Асомиддин Абдумаликовичга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 25.05.2009 йилда берилган SI-000051 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатилган деб ҳисоблансин.

* * *

Олий малака комиссиясининг 27.06.2014 йилдаги 3-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.07.2014 йилдаги №213-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2014 йил 31 мартдаги 90-ш/т-А-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, “TOLEGRO” адвокатлик фирмаси адвокати Максумов Хуршид Сагдуллаевичга нисбатан қабул қилинган адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатиш қисми бекор қилинган.

* * *

Олий малака комиссиясининг 27.06.2014 йилдаги 3-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.07.2014 йилдаги №213-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2014 йил 5 майдаги 134-ш/т-А-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, “SOBIR RAHIMOV ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Жабборов Дилшоджон Хайдаровичга бошқарма томонидан 22.09.2011 йилда берилган TN-001471 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 2 ой муддатга тўхтатилган деб ҳисоблансин.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.07.2014 йилдаги № 218-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “SHAYHONTOHUR ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Низомов Рахмат Тухтаматовичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 12.11.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.07.2014 йилдаги №219-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ISKANDARBEK HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Xudayberdiyeva Dilbarxan Kambarovnaга Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан 19.02.2013 йилда берилган АN №000228 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 16.07.2013 йилда берилган 2681-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 1 август­даги 210-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “DJAVADOV Х.А.” адвокатлар ҳайъати адвокати Қобилов Абдухамид Ахмедович билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Тошкент вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 8 августдаги 52-А-ум-сонли буйруғига асосан Ангрен шаҳридаги “ADOLAT USTIVORLIGI” адвокатлик фирмаси адвокати Шукурова Мухаббатхон Ишановнанинг адвокатлик мақоми бошқа адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди. 


Рўйҳатга қайтиш