Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 26-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 15 апрелдаги Суюнов Барат Умбаровичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарорини ўзгартириш тўғрисидаги 2014 йил 27 июндаги 3-сонли баённомасига асосан Сурхондарё вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 23 апрелдаги 50-ум-сонли буйруғи ўзгартирилиб, “Қумқўрғон” адвокатлик фирмаси адвокати Б.Суюновнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 8 июлдаги 74-ум-сонли буйруғига асосан 6 ой муддатга тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 21 июлдаги 193-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “DJAVADOV Х.А.” адвокатлар ҳайъати адвокати Семенов Артем Завенович вафот этганлиги муносабати билан унинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 15 ноябрда берилган SA 000377-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг навбатдан ташқари қарорига ҳамда Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 21 июлдаги 81-ум-сон буйруғига асосан Оқолтин туманидаги “Умид-Ишонч-Ҳимоя” адвокатлик бюроси адвокати Курбанов Базарбай Мухамматовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 17 сентябрда берилган SI 000097 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 3 ой муддатга тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш