Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 16 июлдаги 195-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Негматов Барот Бакаевичнинг (адвокатлик гувоҳномаси №163, 26.11.2010 й.) “Adolat Ahkomi” адвокатлик фирмаси муассислари (шериклари) таркибидан чиққанлиги муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 16 июлдаги 189-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “MUSTAQIL HIMOYACHILAR” адвокатлик фирмаси адвокати Хайдаров Бойназар Кабиловичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000084-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Андижон вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 15 июлдаги 176-ум-сонли буйруғига асосан Асака туманидаги “ABDUMALIK TURGUNOV” адвокатлик бюроси адвокати Тургунов Улугбек Абдумаликовичга Тошкент вилояти адлия бош­қармаси томонидан 2011 йил 23 августда берилган ТN №001453 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 25 июндаги 207-ум-сонли буйруғига асосан Усманова Мунаввар Ибрагимовна (лицензия FE №000223, 04.04.2012 йил, адвокатлик гувоҳномаси №288, 04.06.2013 й.) Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъатига кирганлиги сабабли адвокатлик мақоми 2014 йил 27 июндан тикланди.

Андижон вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 8 июлдаги 174-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “Ал-Ҳафиз” адвокатлик бюроси адвокати Джалолидинов Абдухофиз Хамидиллаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 1 июнда берилган АN №000126 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 7 июлдаги 178-ум-сонли буйруғига асосан Пайариқ туманидаги “ADOLATPARVAR” адвокатлик бюроси адвокати Мардиев Рустам Куватовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000300-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 3 ой муддатга тўхтатилди.

Хоразм вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 14 июлдаги 124-ум-сонли буйруғига асосан Каримов Рахим Рустамовичга 2009 йил 12 июнда берилган HZ 000089 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Андижон вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 8 июлдаги 175-ум-сонли буйруғига асосан Бўз туманидаги “Шўъла плюс имкон” адвокатлик фирмаси адвокати Мирзахолиқов Туланбой Мамаджановичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 1 июнда берилган АN №000132 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 8 июлдаги 113-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “SOLIDARITY” адвокатлар ҳайъати адвокати Ниязова Сохиба Абдусаматовнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 майда берилган NА 000079-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш