Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади

1. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедрасига:

профессор, фан доктори — 1, катта ўқитувчи фан номзоди — 1, илмий даражасиз катта ўқитувчи — 1.

2. Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедрасига:

кафедра мудири — 1, профессор, фан доктори — 1, доцент, фан номзоди — 1, катта ўқитувчи фан номзоди — 1, илмий даражасиз катта ўқитувчи — 1.

3. Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедрасига:

доцент, фан номзоди — 1, катта ўқитувчи фан номзоди — 1, илмий даражасиз катта ўқитувчи — 1.

4. Жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедрасига:

профессор, фан доктори — 1, доцент, фан номзоди — 1, катта ўқитувчи фан номзоди — 1, илмий даражасиз катта ўқитувчи — 1.

5. Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедрасига:

профессор, фан доктори — 1, доцент, фан номзоди — 1, илмий даражасиз катта ўқитувчи — 1.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Директор номига ариза;

2. Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;

3. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

4. Илмий ишлар рўйхати.

Танловга ариза бериш муддати эълон чиққан кундан бошлаб 30 кун.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 15-уй.

Телефонлар: 232-19-60, 232-19-64,

факс: 232-19-63.

Электрон манзил: yurmarkaz@minjust.gov.uz


Адвокатура эълонлари

Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан Бешариқ туманидаги “Ҳуқуқий муносабат” адвокатлик бюроси адвокати Назирова Дилобат Азимовнага 2009 йил 3 сентябрда берилган 172-рақамли адвокатлик гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

Тошкент давлат юридик университети Ахборот-ресурс марказига тегишли бўлган думалоқ муҳр йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

Фарғона шаҳридаги “Adolat” адвокатлик фирмаси адвокатлари бўлган Кимсанов Носиржон Шарибжонович (лицензия 09.03.2011 йил, FE №000199, адвокатлик гувоҳномаси №213, 31.03.2011 й.) ҳамда Юлдашев Улуғбек Муйдинович (лицензия 13.03.2012 йил, FE №000222, адвокатлик гувоҳномаси №237, 11.04.2012 й.) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 2 июлдаги 214-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давр­гача тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига асосан Сурхондарё вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 5 июлдаги 72-ум-сонли буйруғига мувофиқ Жумаев Комил Чориевич адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли унинг адвокатлик мақоми иш даврига тўхтатилганлиги маълум қилинади.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 1 июлдаги 172-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Юсупов Абдиманнон Хамидовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000059-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар бўлган давргача тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш