Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 30 июндаги 89-ум-сонли буйруғига асосан Учқудуқ тумани “HAQIQAT-UCHQUDUQ” адвокатлик бюроси адвокати Айтбаев Владимир Нурназаровичга 2009 йил 1 июнда берилган NV №000049 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 24 июндаги 85-ум-сонли буйруғига асосан Навоий шаҳридаги “BAYMURADOV” адвокатлик бюроси фаолияти ихтиёрий тугатилганлиги сабабли давлат рўйхатидан чиқарилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 30 июндаги 167-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Султанов Дўстмат Темировичнинг адвокатлик мақоми тикланди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 26.06.2014 йилдаги №193-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HONOUR ATTORNEY” адвокатлик фирмаси адвокати Тайджанов Бахтияр Мирзаахмедовичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 12.10.2010 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 26.06.2014 йилдаги №194-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “YUVENAL VERITAS ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Милюкова Светлана Вячеславовнага 03.06.2009 йилда берилган TN №000369 рақамли лицензиясининг ва 10.07.2009 йилда берилган 763-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.06.2014 йилдаги №198-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT-ADVOKAT” адвокатлик фирмасининг адвокати Алексанянц Алёна Арсеновнага Самар­қанд вилояти адлия бошқармаси томонидан 02.04.2010 йилда берилган SA №000321 рақамли лицензиясининг амал қилиши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 06.12.2011 йилда берилган 2076-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 1 июлдаги 174-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “DJAVADOV Х.А.” адвокатлар ҳайъати адвокати Худаярова Салима Алиевнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000035-сонли ҳамда Пахтачи туманидаги “ADOLATLI NUSRATULLA” адвокатлик бюроси адвокати Хидиров Насимжон Нусратуллаевичга Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 20 сентябрда берилган NV 000079-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши ва уларнинг адвокатлик мақоми тикланди.


Рўйҳатга қайтиш