Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Бухоро вилоятидаги “Адолат мезони” адвокатлик фирмаси адвокати Раҳматова Адиза Орифовнанинг фирма таркибидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 6 майдаги 115-ум-сонли буйруғига асосан тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг янги “MUKAMMAL HIMOYA” адвокатлик бюросини таъсис этиши муносабати билан бош­қарма бошлиғининг 2014 йил 12 июндаги 158-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 19 июндаги 164-ум-сонли буйруғига асосан Бухоро шаҳридаги “Yuridik Servis” адвокатлик фирмаси адвокати Авезова Мухаррам Шарафовнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000084-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2009 йил 25 июндаги 87-ум-сонли буйруғига мувофиқ берилган адвокатлик мақоми тугатилди.

Наманган вилояти адлия бош­қар­ма­сининг 2014 йил 26 июндаги 107-ум-сонли буйруғига асосан Наманган шаҳридаги “Ихлос” адвокатлик фирмаси адвокати Гаппаров Султонбек Абдукахарович вафот этганлиги муносабати билан 2010 йил 12 февралда берилган NА 000104-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 20 июндаги 156-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Нармуратова Надира Мустафаевнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA №000280-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тикланди.

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 19 июндаги 83-ум-сонли буйруғига асосан Навоий шаҳридаги "BAXS-NAVOIY" адвокатлик ҳайъати адвокати Каримов Азиз Кадировичга 2013 йил 3 июлда берилган NV №000081 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ҳамда 2013 йил 1 августда берилган 95-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 23.06.2014 йилдаги №188-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HUQUQIY KELAJAK” адвокатлик фирмаси адвокати Ахмедов Мардонга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 19.04.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 23.06.2014 йилдаги №189-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT SARI” адвокатлик фирмаси адвокати Эргашев Абдихалик Аманкуловичга шаҳар адлия бош­қармаси томонидан 08.01.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давр­гача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 23.06.2014 йилдаги №190-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “YAKKASAROY ADVOKATLAR KOLLEGIYASI” адвокатлар ҳайъати адвокати Тиллаходжаев Ихтиёр Мурадовичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 05.06.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 23.06.2014 йилдаги №191-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ACTUS PRAVO” адвокатлар ҳайъати адвокати Иргашева Махсудага шаҳар адлия бошқармаси томонидан 15.04.2011 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 12.06.2014 йилдаги №185-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “MUHOFAZA — AKS” адвокатлик фирмаси адвокати Султонов Авалбой Кодирович вафот этганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 23.06.2009 йилда берилган TS 000289 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Жиззах вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 23 июндаги 83-ум-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Намунали адвокатлар” адвокатлик ҳайъати адвокати Камолов Лапас Суннатовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 29 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи GZ 000068-сонли лицензиянинг амал қилиши 2014 йилнинг 23 июнидан бошлаб 6 ой муддатга ва Жиззах вилоя­ти ўаллаорол туманидаги “Ҳуқуқий тарғибот” адвокатлик бюроси адвокати Бобобеков Фахриддин Шарофовичга Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 3 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи GZ 000021-сонли лицензиянинг амал қилиши 2014 йилнинг 23 июнидан бошлаб 3 ой муддатга тўхтатилди.

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 24 июндаги 33-А-ум-сонли буйруғига асосан “CHINOZLIK HIMOYACHILAR” адвокатлик фирмаси адвокати Бондарчук Игорь Вячеславовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 4 октябрда берилган TS 000329 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 10 сентябр­да берилган адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Фарғона шаҳридаги “XXI асрда мулкдор ҳимоячиси” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Гафуров Сентуржон (лицензия FE №000161, 12.06.2009 йил, адвокатлик гувоҳномаси №063, 25.06.2009 й.) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 12 июндаги 95-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 17 мартдаги 76-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “Yuridik Servis” адвокатлик фирмаси адвокати Халимов Баходир Бахшиллоевичнинг (лицензия 21.05.2009, BH №000083, адвокатлик гувоҳномаси №049, 25.06.2009 й.) тўхтатиб турилган адвокатлик мақоми бошқарма бошлиғининг 2014 йил 19 июндаги 168-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 16 июндаги 163-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Қўлдошев Мехриддин Ўриновичнинг “Qunduz-Mohi-Yulduz” адвокатлик бюроси ихтиёрий тугатилиши муносабати билан бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Жиззах вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 19 июндаги 80-ум-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Кафолат” адвокатлик фирмаси адвокати Саламов Анарбой Хазратқуловичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 9 февралда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи GZ 000073-сонли лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицен­зия­лаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 19 июндаги 67-ум-сонли буйруғига асосан Мамаев Шахриёр Шатировичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш