Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 5 майдаги 04-сонли қарорига ҳамда вилоят адлия бош­қармасининг 2014 йил 5 майдаги 143-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Оддий ҳа­қиқат” адвокатлик фирмаси адвокати вазифасида ишлаган Ибрагимова Ўлмасхон (лицензия FE №000152, 10.06.2009 й.,)нингадвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицен­зия­сининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Адвокатлар палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 7 майдаги 4-сонли йиғилиш баённомаси ва вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 12 майдаги 86-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Насаф мадад маслаҳатчи” адвокатлар ҳайъати адвокати Камалов Абдураҳимга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2010 йил 18 августда берилган KS 000136 рақамли ҳамда Қарши шаҳридаги “Ҳимоя сўзи” адвокатлар ҳайъати адвокати Тоштурдиев Отабек Бахрамкуловичга адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 26 февралда берилган KS 000126 рақамли адвокатлик лицензияларининг амал қилиши тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 12 майдаги 129-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Эльбеков Отабек Вафоевичнинг “OTABEK VAFAYEVICH ELBEKOV” адвокатлик бюроси ихтиёрий тугатилиши муносабати билан бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 19 майдаги 27-А-ум-сонли буйруғига асосан Зайнутдинов Тахир Шахабовичга Тош­кент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 25 июнда берилган TN 001558 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қи­лиши тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси, 2-қисми ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 26-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 12 майдаги 54-ум-сонли буйруғига асосан “Шохжахон-Акбар-Асад” адвокатлик бюроси адвокати Дж.Норматовнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи SU №000125 рақамли лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 25.04.2014 йилдаги №125-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “REVEKA-K” адвокатлик фирмаси адвокати Сутюшев Аркадий Руслановичга 05.06.2009 йилда берилган TN №000607 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 491-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.04.2014 йилдаги №129-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “DIALOG CONSENSUS” адвокатлик бюроси адвокати Кариев Алимджан Давранджановичга 10.06.2009 йилда берилган TN №000771 рақамли лицензиянинг ва 19.03.2012 йилда берилган 2166-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 30.04.2014 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.05.2014 йилдаги №134-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “HUQUQ-HIMOYACHISI” адвокатлик фирмаси адвокати Кочкаров Аскарга бошқарма томонидан 24.06.2009 йилда берилган ТN-001062 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 13.07.2010 йилда берилган 1552-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 1 майдан — 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 30.04.2014 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.05.2014 йилдаги №134-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “HUQUQ JAVOXIRI” адвокатлик бюроси адвокати Ялгашев Асомиддин Абдумаликовичга Сирдарё вилояти адлия бошқарма томонидан 25.05.2009 йилда берилган SI-000051 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 25.07.2011 йилда берилган 1937-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 1 майдан — 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 30.04.2014 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.05.2014 йилдаги №134-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “HUQUQ-HIMOYACHISI” адвокатлик фирмаси адвокати Шакарова Нилуфар Мамасапаровнага бошқарма томонидан 02.09.2010 йилда берилган TN-001297 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 07.10.2010 йилда берилган 1612-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 01 майдан — 2 ой муддатга тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш