Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 07.08.2003 йилда №109п-сон билан қайта рўйхатга олинган Ўзбекистон геодезия жамиятининг 01.05.2014 йилдаги конференцияси қарорига асосан ушбу жамият фаолиятини тугатиш белгиланди. Жамият фаолияти бўйича даъволар эълон чоп этилган кундан бошлаб икки ой муддатда қабул қилинади.

Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод кўчаси, 8-уй. а/қ 84, телефон: (+998 90) 982-81-69.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 6 майдаги 115-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Рахматова Адиза Орифовнанинг (адвокатлик гувоҳномаси № 127, 21.08.2009 й.) “Адолат мезони” адвокатлик фирмаси муассислари (шериклари) таркибидан чиққанлиги муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 30 апрелдаги 100-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SHAFQAT” адвокатлар ҳайъати адвокати Шукуров Ашраф Абдухамидович билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 1 майдаги 101-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “BOG’ISHAMOL” адвокатлар ҳайъати адвокати Азимов Облоберди Эгамбердиевич билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 30 апрелдаги 53-ум-сонли буйруғига асосан Хатирчи туманидаги “XATIRCHI ADOLAT” адвокатлик фирмаси адвокати Эшқувватов Шуҳрат Баҳриддиновичга тегишли 2009 йил 1 июнда берилган NV №000035 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи­ни берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 7 майдаги 48-ум-сонли буйруғига асосан Бердимуратов Эшмаматга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 4 сентябрда берилган SI 000136 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисмининг 3-бандига ҳамда Фар­ғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 7 майдаги 147-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Фар одил инсон” адвокатлар ҳайъати адвокатлари бўлган Шерғозиев Эргашбой (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000072 й., адвокатлик гувоҳномаси №151, 02.07.2009 й.) ҳамда Нишонов Ойбек Юсупжоновичларнинг (лицензия 20.02.2012 йил, FE №000218 й., адвокатлик гувоҳномаси №292, 05.08.2013 й.) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялари ва адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш