Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Олий малака комиссиясининг 28.02.2014 йилдаги 1-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 07.03.2014 йилдаги №71-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2014 йил 6 январдаги 4-ш/т-А-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, “ES JURIDICAL SUPPORT” адвокатлик фирмаси адвокати Рахимджанова Шахноза Махмуджановнага нисбатан қабул қилинган адвокат мақомини олиш хуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш қисми бекор қилинди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.04.2014 йилдаги №97-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ATTORNEYS SERVICE GROUP” адвокатлик фирмаси адвокати Акилов Музрабхон Мухтархоновичга 05.05.2010 йилда берилган TN №001246 рақамли лицензиянинг ва 07.06.2010 йилда берилган 1515-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 09.04.2014 йилдаги №107-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “SOBIR RAHIMOV ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Рахимов Рустам Акбаровичга нисбатан суднинг уни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги сабабли унга 15.06.2009 йилда берилган ТN №000921 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 10.07.2009 йилда берилган 683-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 23 апрелдаги 50-ум-сонли буйруғига асосан Қумқўрғон туманидаги “Қумқўрғон” адвокатлик фирмаси адвокати Суюнов Барат Умбаровичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи SU №000085 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 1 майдаги 24-А-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Шегай Климент Бенсеновичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 26 майда берилган TS №000074 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

* * *

Наманган вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 1 майдаги 78-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “YURIDIK GLOBUS” адвокатлар ҳайъати адвокати Усмонов Илёсжон Якубжановичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 17 декабрда берилган ТN 001730 рақамли лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 28 апрелдаги 96-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “Samarqand qonun ustuvorligi” адвокатлар ҳайъати адвокати Нормуродова Шохсанам Мустафаевнага вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA №000265 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 28 апрелдаги 97-ум-сонли буйруғига асосан Иштихон туманидаги “NABI ZIYO NUR” адвокатлик бюроси адвокати Абдусаматов Равшан Эркиновичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 14 июнда берилган SA №000392 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 20.03.2014 йилдаги №83-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “NORTON LEGAL” адвокатлик фирмаси адвокати Рыхсиев Абдукадыр Набиевичга 05.06.2009 йилда берилган TN №000543 рақамли лицензиянинг ва 09.04.2012 йилда берилган 2187-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳридаги “AZ-IXLOS” адвокатлик фирмаси адвокати Жумаев Ботир Узаковичга 02.09.2010 йилда берилган TN №001300 сонли лицензиянинг амал қилиши адлия бошқармасининг 31.03.2014 йилдаги 91-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.04.2014 йилдаги №95-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “UCHTEPA ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Саломова Мехри Джураевна вафот этганлиги сабабли Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 02.06.2009 йилда берилган TN 000174 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.03.2014 йилдаги 3-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.03.2014 йилдаги №90-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Бахтиёров Бобир Бахтиёр ўғлига бошқарма томонидан 25.01.2011 йилда берилган ТN 001360 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 08.05.2013 йилда берилган 2617-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.03.2014 йилдаги 3-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.03.2014 йилдаги №90-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “ADOLAT ZIYO NUR” адвокатлик фирмаси адвокати Узокова Хасиятга бошқарма томонидан 22.08.2012 йилда берилган ТN 001573 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 25.09.2013 йилда берилган 2745-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.03.2014 йилдаги 3-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.03.2014 йилдаги №90-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “YAKKASAROY ADVOKATLAR KOLLEGIYASI” адвокатлар ҳайъати адвокати Рузматова Дильбар Гайбуллаевнага бошқарма томонидан 03.06.2009 йилда берилган ТN 000409 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 75-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.03.2014 йилдаги 3-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.03.2014 йилдаги №90-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “APRIORI LIBERUM” адвокатлар ҳайъати адвокати Иванова Мария Сагадиевнага Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 12.07.2011 йилда берилган SU 000123 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 28.09.2011 йилда берилган 2000-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.03.2014 йилдаги 3-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.03.2014 йилдаги №90-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “TOLEGRO” адвокатлик фирмаси адвокати Максумов Хуршид Сагдуллаевичга бошқарма томонидан 03.06.2009 йилда берилган ТN 000407 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 29.05.2012 йилда берилган 2232-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 мартдан — 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.03.2014 йилдаги 3-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.03.2014 йилдаги №90-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “JAVOHIR FAYZ HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати Атаева Файзиниса Намуратовнага бошқарма томонидан 20.05.2011 йилда берилган ТN 001418 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 05.02.2013 йилда берилган 2489-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 мартдан — 2 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.03.2014 йилдаги 3-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 31.03.2014 йилдаги №90-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “MY STATUS LAW” адвокатлик бюроси адвокати Мирзаев Хожиакбар Турсунбой ўғлига бошқарма томонидан 21.04.2011 йилда берилган ТN 001403 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 21.06.2013 йилда берилган 2659-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 мартдан — 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 22 апрелдаги 5-сон қарори ҳамда Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 29 апрелдаги 42-ум-сон буйруғига асосан Гулистон шаҳридаги “Одил ҳуқуқ” адвокатлик фирмаси адвокати Ураков Умар Козибаевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 29 августда берилган SI 000135 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси ва Адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 19-банди ҳамда Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 16 апрелдаги 46-ум-сонли буйруғига асосан Мухамадиев Худаяр Халикулович вилоятдаги “Мадад” адвокатлик фирмасига адвокат вазифасига қабул қилинганлиги муносабати билан унинг адвокатлик мақоми тикланди ва адвокатлик гувоҳномаси қайтариб берилди.

* * *

Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 2004 йил 4 июнда 45-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Osiyo Trast” адвокатлик бюроси Тошкент вилояти хўжалик судининг 2012 йил 25 апрелдаги 11-1235/5030-сонли ҳал қилув қарорига асосан тугатилди. Шу сабабли адвокатлик бюросига 2004 йил 4 июнда берилган 45-сонли гувоҳнома, муҳр ва штамп ҳамда бухгалтерия ҳужжатлари йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

* * *

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 17 апрелдаги 45-ум-сонли буйруғига асосан Навоий шаҳридаги “BAXS-NAVOIY” адвокатлар ҳайъати адвокати Очилов Баходир Нуруллаевичга берилган NV №000006 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 6 ой муддатга тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш