Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50




Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси томонидан 2014 йилнинг I ярим йиллиги давомида Адлия вазирлиги иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Фуқаролик, оила ва жиноят ишлари буйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги (Минск, 22 январь 1993 йил) ва Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги (Гаага, 25 октябрь 1980 йил) Конвенцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича марказий орган этиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган.

Адлия вазирлиги томонидан икки ва кўп томонлама халқаро шартномалар ижроси юзасидан бевосита юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган.

Хусусан, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича келиб тушган жами 849 та топшириқ ижроси белгиланган тартибда таъминлади (хорижий давлатлар ва Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар, суд органлари ва бошқа давлат идоралари фаолияти билан боғлиқ бўлган топшириқлар). Бу соҳадаги ҳамкорлик айниқса МДҲ мамлакатларининг адлия идоралари билан фаол иш олиб борилмоқда. Масалан, ҳисобот даврида Россия адлия идораларидан 645 та, Қозоғистондан 150 та, Украинадан 15 та, Белорусиядан 18 та, Туркманистондан 4 та ҳамда бошқа давлатлардан 12 та келиб тушган ҳужжатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилди.  


1. Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида Шртнома.

Анқара, 23 июнь 1994 йил.

1997 йил 19 декабрда кучга кирган.

2. Ўзбекистон республикаси ва Латвия ўртасида фуқаролик, оилавий, меҳнат ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Шартнома.

Тошкент, 23 май 1996 йил.

1997 йил 11 апрелдан кучга кирган.

3. Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома.

Тбилиси, 28 май 1996 йил.

1997 йил 27 июндан кучга кирган.

4. Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома.

Тошкент, 27 ноябрь 1996 йил.

1998 йил 21 июндан кучга кирган.

5. Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома.

Тошкент, 24 декабрь 1996 йил.

1998 йил 30 ноябрдан кучга кирган.

6. Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома.

Тошкент, 20 февраль 1997 йил

1998 йил 10 июлдан кучга кирган.

7. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома.

Алмата, 2 июнь 1997 йил.

1998 йил 30 октябрдан кучга кирган.

8. Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Шартнома.

Тошкент, 18 июнь 1997 йил.

1998 йил 15 июндан кучга кирган.

9. Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома.

Пекин, 11 декабр 1997 йил.

1998 йил 28 августда кучга кирган.

10. Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Шартнома.

Киев, 19 февраль 1998 йил.

1999 йил 19 июндан кучга кирган.

11. Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Шартнома.

Деҳли, 2 май 2000 йил.

2001 йил 17 апрелдан кучга кирган.

12. Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Шартнома.

Тошкент, 18 январ 2002 йил.

2003 йил 1 декабрдан кучга кирган.

13. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома.

Тошкент, 12 февраль 2003 йил.

2004 йил 23 ноябрдан кучга кирган.

14. Ўзбекистон Республикаси ва Болгария Республикаси ўртасида фуқаролик ишлари бўйича ёрдам кўрсатиш тўғрисида Шартнома.

София, 24 ноябрь 2003 йил.

2004 йил 11 мартда кучга кирган.

15. Ўзбекистон Республикаси ва Болгария Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Шартнома.

София, 24 ноябрь 2003 йил.

2004 йил 11 мартда кучга кирган.

16. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома.

Тошкент, 1 март 2007 йил.

2008 йил 10 декабрдан кучга кирган.

МДҲ доирасида.

1. Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Конвенция.

Минск, 22 январь 1993 йил.

1994 йил 14 майда кучга кирган.



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi