Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАР БИР ФУҚАРОНИНГ БУРЧИ


Мамлакатимизда коррупция иллатига қарши курашиш ҳамиша далзарб аҳамият касб этган. Жамият ривожига тўсиқ бўлувчи, тараққиёт таназзулига олиб келувчи бундай салбий ҳолатга қарши қатъий ва принципиаллик билан курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек “Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз. Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак. Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда 12 та МФй раислари ва уларнинг ўринбосарлари учун "Коррупцияга қарши курашиш" тўғрисидаги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги "2021-2025 йиллар фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6181-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Таъкидланганидек, қонунчилик нормалари реал ҳаётда ўз самарасини тўлақонли ифода этиши, содда қилиб айтганда, қонун амалда ишлаши учун ҳар бир фуқаро ўзининг мустаҳкам позициясига эга бўлиши лозим.

Семинарда адлия бўлими томонидан қонун талабларига сўзсиз риоя қилиш ҳамда лавозим мавқеини суистеъмол қилмаслик масалаларида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳқуқий тарғибот ва маърифат бўлими