Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(+998 67) 225-00-93

Янгиликлар

Болаларга беринг дунёни

Сана: 05.06.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 30 май куни жойларда бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Дастлаб адлия бошқармаси ходимлари вилоят болалар шифохонасида даволанётган болажонларни кайфиятини кўтариш мақсадида улар билан учрашув ўтказишди. Учрашув давомида болажонларга шифохонада ташкил этилган “Адлия бурчаги”га ҳуқуқий маълумотлари таништирилди. Унда давлат байроғи, герби ва бола ҳуқуқлари ифода этилган болаларга тушинарли расмлар орқалитушунтирилди.

Даволанаётган болажонлар давлатимиз мадҳияси ва яна бир қанча шерлар ўқишиббарчага байрам кайфиятини улашишди.

Тадбир якунида болажонларни тезроқ соғайиб кетишларига тилаклаклар билдирилиб, совғалар улашилди.

Шундан сўнг байрам тадбири Гулистон шаҳрида жойлашган болалар шаҳарчасида давом эттирилди. Байрам муносабати вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев Адлия вазирлигининг байрам табригини меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болажонларга етказди. Тарбияланувчиларга бола ҳуқуқларининг қонуний асослари юзасидан тушинтиришлар берилди ҳамда уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида савол жавоб тарзида қизиқарли машғулотлар ўтказилди.

Тадбир давомида болажонлар ўзлари томонидан тайёрланган санъат чиқишлари билан иштирок этишди.

Тадбир якунида вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан болажонларга байрам муносабати билан эсдалик совғалари улашилди.

Куннинг иккинчи ярмида тадбир Бахт шаҳар ўғил болалар маҳсус коллежида давом эттирилиб, 200 га яқин иштирокчи ўқувчилар байрам кайфияти улашилди. Уларга“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти қизиқарли ва содда тилда тушунтириб берилди.

Мамлакатимиз Конституциясини ўрганишга қаратилган савол- жавоблар тарзидаги қизиқарли тадбирлар ташкиллаштирилди.

Байрам жараёнида ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам қатнашиб, ушбу тадбирни қизғин кузатиб боришди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўзларитомонидан тайёрланган  чиқишлари билан иштирок этишди.  

Тадбирлар Гулистон шаҳридаги 10-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳамда Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабда ҳам давом эттирилди. Ушбу муассасаларда ҳам тарбияланувчилар билан бола ҳуқуқларига оид мавзуда суҳбатлар ўтказилиб, ташкил этилган “Адлия бурчаклари”даги ҳуқуқий маълумотлар билан болажонлар таништирилди.

Тадбир якунида болажонларга турли байрам совғалари тағдим этилди.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi