Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилди


Мирзаобод туман мактабгача таълим бўлимига қарашли “Шодлик” номли 5-сонли болалар боғчасида ишлаб келаётган, Оқолтин тумани, Шодлик МФЙда яшовчи фуқаро З.Ҳошимова туғиш таътилига чиқиб фарзандли ҳам бўлди. Бироқ, унга бола парвариши пуллари тўлаб берилмади. Фуқаро бундан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туман мактабгача таълим бўлимига ушбу қонун бузилиши юзасидан тақдимнома киритилиб, З.Ҳошимовага 1 693 198 сўм миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилиши таъминланди. Фуқаро мурожаати қаноатлантирилди.  

Ҳамид Аҳмедов,

Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи