Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ёшларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди


Ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу сабабли ислоҳотлар кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларга таянилади. Қувонарлиси, бугун ёшлар ҳар жабҳада фаол, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳам ҳар томонлама етук шахс камолотида муҳим ўрин тутади. Ана шу нуқтаи назардан Ховос туман адлия бўлими ҳамда халқ таьлими бўлими ҳамкорлигида ҳудуддаги 1-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган тарғибот тадбирида ҳам ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсади мужассам.

Мулоқот давомида дастлаб ўқувчиларга ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мақсад ва интилишлари рўёби учун яратилган шароит ва имкониятлар, амалга оширилаётган бу борадаги ислоҳотлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”, “Илм-фанни 2030-йилгача ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари, одам савдоси ва коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида кенг маълумотлар берилди. 

Тадбирда 100 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар қамраб олинди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга Ховос туман адлия бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими