Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(+998 67) 225-00-93

Янгиликлар

“Ҳуқуқий ахборот кунлари” тадбирларнинг 2-чи кунида

Сана: 13.03.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида давом этаётган “Ҳуқуқий ахборот кунлари” тадбирлари давомида 13 март куни тумандаги жами 12 та белгиланган жойлар маҳаллалар, коллежлар ҳамда мактабларда бир қатор очиқ мулоқотлар ва тадбирлар давом этмоқда.

Ўтказилганочиқ мулоқот ва тадбирлар давомида 1200 га яқин ёшлар ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Ушбу учрашувлардан ташқари тумандаги Қишлоқ ҳўжалиги коллежида туман Иқтисодий суди томонидан молиявий жарима қўллаш, юридик шахсдан қарздорлик ундириш юзасидан сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Бундан ташқари тумандаги 11-сонли, 6-сонли, 20-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшлар билан учрашув ва интелектуал ўйинлар ташкиллаштирилди.

 Ушбу тадбирлар давомида тумандаги “Турон”,“Нуробод” маҳалла фуқаролари йиғинида ёш оилалар ва маҳалла фуқароларига Оила муқаддас даргоҳ мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу ташкил этилган учрашувдан кўзланган мақсад ёш оилаларнинг тинч тотув яшашлиги ажралишларнинг олдини олиш бўйича бир сабоқ мактабини ўтаб берди.   

Ушбу учрашувлар маҳаллий телевидения томонидан ёритилиб тадбир белгиланган тартибда ўтказилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари, прокуратура, ички ишлар, судлар ҳамда бир қатор ташкилот ва муассаса ходимлари иштирок этишди.

Тадбирлар жорий йилнинг 14 март кунига қадар давом этади.

Тадбирларнинг тўлиқ матнини “Telegram”даги“Huquqiy axborot” каналидан олишингиз мумкин.

 
 


Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi