Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(+998 67) 225-00-93

Янгиликлар

Сайхунобод туманида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” тадбирлари бошланди

Сана: 13.03.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Бугун Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан “Ҳуқуқий ахборот кунлари” тадбирлари кўтарингки руҳда бошланди.

Тадбирнинг биринчи кунида “Фуқаролар давлат органларига эмас давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши лозим” шиори остида тумандаги 12 та белгиланган жойлар маҳаллалар, коллежлар ҳамда мактабларда бир қатор очиқ мулоқотлар ва тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилганочиқ мулоқот ва тадбирлар давомида 900 га яқин ёшлар ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Ушбу учрашувлардан ташқари тумандаги “Иттифоқ” маҳалласида фуқароларга ҳуқуқий ташантириш бериш билан бир қаторда Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди томонидан мол-мулкни бўлиш бўйича сайёр суд бўлиб ўтди.

Бундан ташқари тумандаги Саноат касб-хунар коллежи биносида Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модасига асосан судланувчи А.Н томонидан содир этилган ўғирлик жинояти бўйича сайёр тартибда суд ишини кўриб чиқди.

 Ушбу тадбирлар давомида тумандаги “Шодлик” маҳалла фуқаролари йиғинида ёш оилалар ва маҳалла фуқароларига Оила муқаддас даргоҳ мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу ташкил этилган учрашувдан кўзланган мақсад ёш оилаларнинг тинч тотув яшашлиги ажралишларнинг олдини олиш бўйича бир сабоқ мактабини ўтаб берди.   

Ушбу учрашувлар маҳаллий телевидения томонидан ёритилиб тадбир белгиланган тартибда ўтказилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари, прокуратура, ички ишлар, судлар ҳамда бир қатор ташкилот ва муассаса ходимлари иштирок этишди.

Тадбирлар жорий йилнинг 14 март кунига қадар давом этади.

Тадбирларнинг тўлиқ матнини “Telegram”даги“Huquqiy axborot” каналидан олишингиз мумкин.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi