Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Мақола чоп этилди

Сана: 09.02.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

“Сирдарё ҳақиқати” газетасида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидовнинг “Оила-жамият таянчи” номли мақоласи чоп этилди.

Мақолада, энг аввало, асосий комусимиз - Конституциямизда оила ҳамда оилавий муносабатлар муҳофазаси ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилганлиги, жумладан, Асосий қонунимизда алоҳида “Оила” боби мавжуд бўлиб, унда оила жамият ва давлат ҳимоясида экани, никоҳнинг ихтиёрийлик ҳамда тенг ҳуқуқлиликка асосланиши, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялаш, ўз навбатида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги кўрсатилганлигига тўхталинган.

Шунингдек, муаллиф  оиланинг мустаҳкамлиги, ундаги соғлом муҳитнинг барқарорлиги, сўзсиз, фарзандлар камолотига хизмат қилиши, сўнги йилларда мамлакатимизда оилалар мустаҳкам ва бахтли бўлиши учун улкан ишлар амалга оширилаётгани, бироқ, оила бузилиши билан боғлиқ рақамлар айрим худудлар, жумладан вилоятда ҳали камайгани йўқлигини баён этган.

Жумладан, 2017 йил давомида вилоятга 7 414 та янги оила қурилган бўлса, ундан 1 095 таси никоҳ бекор бўлиб, оила бузилгани, энг ачинарлиси, улардан 37 тасини 50 ёшдан ошганлар ва 5 тасини 60 ёшдан ошганлар ўртасидаги никоҳлар ташкил этганлигини салбий ҳолат деб баҳолаган.

Бу салбий кўрсаткич, айниқса, Сирдарё тумани, Гулистон шаҳри, Ховос, Мирзаобод ва Сайхунобод туманларида сезиларли даражада ошиб борганлиги қайд этилиб, уларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда алоҳида тадбирлар режаси тасдиқланганлиги кўрсатилган.

Мазкур режага вилоятда ажримлар сони нисбатан кўп бўлган 42 та маҳаллалар белгилаб олиниб, уларда кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда профилактик тадбирлар ўтказиш белгиланганлиги ва ҳозирда 3 та маҳаллада бундай тадбирлар ўтказилгани қайд этилган.

Хулоса ўрнида, муаллиф, фарзандлар онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари, аввало, оилада шаклланишига тўхталиб, бу масалага барча дахлдорлигини ич-ичидан ҳис қилган ҳолда асло бефарқ бўлишга ҳаққи йўқлигини билдирган.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi