Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Сана: 09.02.2018     Муаллиф:  Гулистон туманида мактаб ва коллеж ҳуқуқшунос ўқитувчилари билим савияси оширилди

 Сирдарё вилояти таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари самарадорлигини ошириш бўйича давлат органлари билан ҳамкорликда имзоланган қўшма чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 февраль куни Гулистон туманида жойлашган 27-мактабда Конституциявий ҳуқуқ ва конституциянинг яратилиши мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 Чора-тадбир режаси асосида ишлаб чиқилган дарс жадваллари асосида олиб борилган семинарда Гулистон туманида жойлашган 4 та коллеж ҳамда 28 та мактабда фаолият олиб бораётган ҳуқуқшунос ўқитувчилар иштирок этди.

 Семинарни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими бошлиғи Қ.Ахмаджонов олиб борди ва 2 соат давом этган семинарда Конституциянинг яратилиши тарихи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқи ва ҳуқуқшунос ўқитувчиларнинг билим савияси оширилди.

 Бундан ташқари ўсиб келаётган ёш авлодни ҳуқуқий билимларини ошириш яна бир тажриба мактаби ўтаб берилди.

 Ушбу семинар жараёни  вилоят телевиденияси томонидан ҳам кенг ёритилиб борилди. 

 Семинар сўнгида чора-тадбир режаси асосида келгусидаги дарс жадваллари белгиланиб олинди.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi