Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(+998 67) 225-00-93

Янгиликлар

Билим даргоҳлари ҳуқуқшунос ўқитувчилари малакаси оширилди

Сана: 09.02.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

 Сирдарё вилояти таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари самарадорлигини ошириш бўйича давлат органлари билан ҳамкорликда имзоланган қўшма чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 февраль куни Гулистон шаҳрида жойлашган 11-мактабда Халқаро ҳуқуқ ва ҳалқаро ҳамкорлик самарадорлиги мавзусида ўқитувчиларнинг малакаси оширилди.

 Чора-тадбир режаси асосида ишлаб чиқилган дарс жадваллари асосида олиб борилган учрашувда Гулистон шаҳрида жойлашган 17 та мактаб, 9 та коллеж ҳамда Гулистон давлат университетининг ҳуқуқшунос ўқитувчилари иштирок этишди.

 Учрашувни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлари бўлими бошлиғи А.Хаитов олиб борди ва 2 соат давом этган учрашувда ҳуқуқшунос ўқитувчиларга Ҳалқаро ҳуқуқ тушунчаси ҳамда давлатимизнинг ҳалқаро ҳамкорлик масалалари юзасидан кенг тушунча берилди.

 Бундан ташқари, ушбу учрашув ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий билимларини ошириш учун яна бир тажриба мактаби бўлди.

 Ушбу учрашув вилоят телевиденияси томонидан ҳам кенг ёритилиб борилди. 

 Учрашув сўнгида ҳуқуқшунос ўқитувчилар томонидан мавзуга оид саволлар берилди.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi