Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Оила муқаддас. Ёшлар ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаймиз

Сана: 06.01.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими

Адлия бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги ФҲДЁ органлари томонидан доимий тарзда аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом маънавий-аҳлоқий муҳит, ўзаро ҳурмат ва тотувлик муҳитини шакллантириш, табаррук ёшдаги кишиларга ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни, айниқса қизларни тарбиялашга кўмаклашиш, эрта никоҳдан ўтишларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда, мактаб, лицей ва коллежларда кенг кўламда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинаётганлигига қарамасдан, йилдан-йилга вилоят бўйича никоҳдан ажралганлик ҳолатлари кўпайганлиги кузатилмоқда.

Шунингдек, таҳлиллар ажримларнинг аксарияти ёш оилалар, яъни 20-30 ёш атрофида бўлган эр-хотинлар ўртасида содир бўлаётганлиги, оилавий ажримларга ота-оналарнинг ёш оилалар турмушига асоссиз аралашувлари, ўзини кўз-кўз қилишга бўлган уриниш, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар, фарзандсизлик, эрнинг бошқа давлатга кетиб, ўша ерда оила қуриб кетаётганликлари сабаб бўлаётганлигини кўрсатмоқда.

Шунга кўра,адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда оилавий ажралишлар, эрта никоҳ, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳлар ва аёллар жиноятчилигини олдини олиш борасида тадбирлар графигига асосан ажралишлар, аёллар ўртасида жиноятчиликнисбатан кўп бўлган 42 та маҳаллалар белгилаб олиниб, уларда кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда профилактик учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, мазкур учрашувлардан бири жорий йилнинг 5 январь куни Гулистон шаҳридаги Янги ҳаёт маҳалласида ўтказилди.

Учрашувда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, маҳалла жамғармаси вилоят бўлими раиси, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ бўлимлари, “Соғлом авлод” жамғармаси, “Қайноналар кенгаши” вакиллари ҳамда имом-ҳатиблар ўз маърузалари билан иштирок этишиб, ажримлар, эрта никоҳ, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳлар ва аёллар жиноятчилиги, уларнинг салбий оқибатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 


 



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi