Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси билан учрашув ўтказилди

Сана: 05.01.2018     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев2017 йил 22 декабрь куни мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба Олий Мажлисга мурожаатнома тақдим этди. Ушбу мурожаатномани мазмун моҳиятини вилоят адлия бошқармаси ходимларига кенгроқ тушунтириб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси Ш.Сатторов таклиф этилди.

Ш.Сатторов 2017 йил 22 декабрь кунги Президентимиз нутқиларида келтирилган мурожаатномада 2017 йил давомида амалга оширилмаган ишларни 2018 йил давомида амалга ошириш, халқимизнинг тинч тотув яшашлиги, янгича яшашни ўрганиш,юртимизни ривожлантириш масалаларида сўз юритилди.

Учрашувда 2017 йил бошида қабул қилинган Республикамизни ривожлантиришнинг бешта устувор вазифа яъни Харакатлар стратегиясининг мазмуни ва ушбу йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида 2018 йил давомида белгилинган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур мурожаатномада давлатимиз раҳбарининг якунланаётган йил бўйича халқимиз олдидаги ўзига хос ҳисоботи ҳам бўлганлигини, мурожаатда мамлакатимизни келгусида ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Президентимизнинг мурожаатларида келтирилган вазифалар қаторида иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация  ва диверсификация қилиш бўйича бир қатор қонунлар, фармон ва қарорларни пухта йўланган дастурлар қабул қилиниши ва 2018 йилни юртимизда 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб ном бериши бежизга эмаслигини яна бир бор исботлади деб таъкидлаб ўтди Ш.Сатторов.

Учрашув якунида бошқарма бошлиғи Ш.Саидов ўз нутқида янги 2018 йилда барча давлат органлари ва ташкилотлари учун синов йили бўлишлиги давлат ва жамият фаровонлиги учун барча бирдек ишлашлиги, фаолиятда учраётган муаммоларни биргаликда ҳал қилишлиги учун барча бирдек масуъл эканлигини таъкидлаб ўтди.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi