Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Қонунларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат ташкилотлари ва муассасаларида тушунтирилмоқда

Сана: 05.12.2017     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва тарғибот бўлими

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Сирдарё вилоят статистика бошқармасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокида янги қабул қилинаётган қонунлар ва уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Семинарни дастлаб вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи Б.Ерназаров ўз сўзлари билан очиб бериб, кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими бошлиғи Қ.Ахмаджонов ҳамда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси А.Норкузиевларга сўз навбатини берди.

Семинарда жорий йилнинг14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон ҳамда 16 октябрдаги  ЎРҚ-448-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.

Қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳар бир соҳа фаолиятида қўллаш жараёнида қонунийликни мустаҳкамлаш, ушбу киритилган ўзгартиришларни белгиланган тартибда туркумлаштирилган ҳисобини юритиш зарурлиги ҳақида йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди.

    Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар соҳа фаолиятидаги камчиликлар ҳамда унда учраётган муаммолар юзасидан қабул қилинаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар.

Юқорида қабул қилинган ўзгартиш ва қўшимчаларни бошқа давлат ташкилотлари ва муассасаларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi