Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Ёш кадрлар билан учрашув ўтказилди

Сана: 13.11.2017     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг10 ноябрь куни Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самрадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида”ПФ-5106-сон Фармони мавзусида семинар ўтказилди.

Ушбу фармон мазмун моҳияти юзасидан ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва ёшларни рағбатлантириш бўйича олиб борилган ишлар ҳусусида сўз юритилди.

Семинарда адлия бошқармаси тизимида фаолият юритаётган ёшларга Фармонда белгилаб берилган вазифалар Ёшлар иттифоқига аъзо бўлишнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари, уларга берилган имтиёзлар юзасидан Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши масъул ходими томонидан ёшларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш давомида бошқарма бошлиғи Ш.Саидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг  Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш олдида турган долзарб вазифалар ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги аъзоси этиб бир овоздан Б.Хожимуротов сайланди.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi