Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Конституциянинг мазмун-моҳияти ўқувчи ёшларга тушунтирилди

Сана: 13.11.2017     Муаллиф:  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Сирдарё вилояти, Боёвут тумани Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида жорий йилнинг 1 ноябрь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими, туман ФҲДЁ бўлими ҳамда туман давлат нотариал идораси нотариуси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма беш йиллиги олдидан ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

Маърузада Конституциямизда халқимизнинг ҳуқуқий демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдек орзу-ҳаваси ўзининг тўла ифодасини топганлиги, унда ҳаётимизнинг гарови бўлмиш тинчлик, осойишталик, тотув ҳаётнинг асослари белгилаб берилганлиги ҳамда инсон ҳуқуқи, инсон эркинлиги мустаҳкам муҳрлаб қўйилганлиги,давлат ва жамият ривожланишининг муҳим йўналишларини ва уларнинг тузилишларини белгилаб берадиган, тартибга келтирадиган олий юридик ҳужжат конституция эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПФ-4929-сон Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилиниши Конституциямиз байрамини тантанали ўтказиш учун яққол мисол эканлиги тушунтирилди.

Ушбу йиғилиш сўнгида Конституциямизнинг қабул қилиниши бўйича жойларда давра суҳбатлари ўтказилиши, айниқса ёшларга тушунтирилиши юзасидан бир қатор режалар тасдиқланди.

Конституциянинг қабул қилинганлиги муносабати билан мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари ҳамда зиё масканлари бўлмиш кутубхоналарда ҳам Конституцияга бағишлаб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi