Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Буюк Британиянинг Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сана: 11.10.2017     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

2017 йил 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси  жаноб Кристофер Аллан  билан учрашув бўлиб ўтди.

Адлия вазири Буюк Британияни Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ҳамкорларидан бири эканлигини ва икки томонлама дўстона муносабатлар йилдан-йилга кучайиб бораётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, вазир Элчини Адлия вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари билан таништириб ўтди.

Ўз навбатида, Элчи Кристофер Аллан Р.Давлетовга ушбу учрашувни ташкил этгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада ривожланиб бораверишига умид билдирди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасидаги ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.

Адлия  вазири Р.Давлетов меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳнамолигида барча соҳаларда, шу жумладан, ҳуқуқ ва ҳуқуқий таълим соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳақида маълум қилди.   

Томонлар Ўзбекистонда одил судлов ва фуқаролик жамияти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича Ўзбекистон Адлия вазирлигининг роли масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, вазир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколати доирасидаги барча соҳаларда мулоқот ва ҳамкорлик учун тайёр эканлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида томонлар учрашув дўстона ва амалий руҳда ўтганлигини таъкидлашди.

  

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi