Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Жавоб: Сиз бўш турган ер участкасини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун олмоқчи бўлсангиз, “Давергеодезкадастр” қўмитасининг Мирзаобод туман бўлимига мурожаат этишингиз мумкин. Бунинг ҳуқуқий асоси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қароридир.

Мазкур қарор билан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Шунингдек, низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилиши, ер участкасини танлаш материаллари “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳудудий қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлими томонидан тайёрланиши, ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва улар бўйича хулосалар бериш “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкаси ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилиши белгиланган.

Бундан ташқари, ер участкасини танлаш материаллари бўйича келишиш ва хулосалар бериш фақат “YERELEKTRON” ААТ орқали амалга оширилиши, “Давергеодезкадастр” қўмитаси органлари томонидан бўш ер участкалари “YERELEKTRON” ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштирилиши, Жисмоний ва юридик шахслар “YERELEKTRON” ААТда ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эгалиги,тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталари ҳар ойда камида бир марта янгиланиши, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун ҳар йили 10 июнь ва                       10 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги мезонлар бўйича тасдиқланиши, ер солиғининг йиллик миқдори ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ҳаражатлар, ер участкасининг жойлашган жойи, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги, ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ариза ва закалат киритиш орқали иштирок этилиши, аукционда фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этишга ҳақлилиги, аукционда энг кўп нарх таклиф этган шахс ғолиб бўлиши, аукцион ғолиби 5 иш кунидан кечиктирмай ер участкасининг қийматини тўлиқ тўлаши лозимлиги, аввал тўланган закалат пули ҳисоб-китоб қилишда инобатга олиниши, тўлов амалга оширилгандан сўнг 1 иш кунида аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённома расмийлаштирилиши, аукцион натижалари тўғрисидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукцион ғолиби номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланиши, аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани аукцион ғолибининг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик муносабати билан бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги мазкур Қарорда белгилаб қўйилган.


Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ф.Сиддиқов  жавоб берди.