Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ҲУҚУҚШУНОСЛИК ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходими У. Сайитмуродов ҳамда  А. Мавлонов, Сардоба тумани адлия бўлими бошлиғи Ғ. Абсаломов   тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабида тумандаги 21 та  мактабларнинг “Давлат ва ва ҳуқуқ асослари” фани ўқитувчилари учун ташкил этилган семинарда маъруза билан иштирок этдилар.  
Тингловчилар дастлаб “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги, Жисмоний ва юридик шахслар  мурожаатлари тўғрисидаги Қонунлар  ҳамда соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар мавзусида маърузалар тингладилар. Семинар сўнгида ўқувчиларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини шакллантириш, уларнинг онгига қонунларга ҳурмат руҳини сингдириш борасида  савол-жавоб, мунозаралар ўтказилди.