Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Саховатга йўғрилган эзгулик


1.jpgҚалбида эзгуликлар билан яшайдиган инсон доимо яхшиликлар қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилаётган бу хайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса-чи? Ўйлаймизки, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Донорларни ана шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу-ниятли инсонлар дейиш мумкин.

1.jpgТаъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда беғараз донорлик ва уни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўтган йиллар давомида “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қон хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида беғараз донорликни ривожлантиришга қаратилган қатор дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётир. Бинобарин, меҳнат жамоалари, олий ўқув юртларида қон ва қон маҳсулотларининг қандай хасталикларда қўлланилиши, донорликнинг организм учун фойдали жиҳатлари, ўз навбатида донорнинг саломатлиги билан боғлиқ маълумотлар билан таништирилмоқда.1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳам “Донор куни” тадбири ўтказилди. Бир кун ичида вазирлик ходимлари ўнлаб қон ва унинг таркибий қисмлари дозаларини топширдилар. Топширилган қон махсус лабораторияларда 9 турли анализ туридан ўтади ва барча қоидаларга жавоб берганлари кейинчалик фойдаланиш учун касалхоналар, туғруқхоналар ва клиникаларга бериб юборилади. Тадбир Республика Қон қуйиш Маркази билан биргаликда ташкил этилди.1.jpg

Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, дунёдаги ҳар учинчи инсон ҳаётида бир маротаба бўлса ҳам донор қонига муҳтож бўлади. Мамлакатнинг хавфсиз қонга бўлган асосий эҳтиёжларини қондириш учун камида 1% аҳоли қон топширишининг ўзи кифоя.Қон топшириш инсоннинг инсонга ҳадя этган энг олий даражадаги совғасидир. Ҳаёт ҳадя этиш – савоб ишнинг энг олий ифодаси ҳам саналади. Шундай экан савоб ишни амалга оширишга кечикмайлик.