Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ижро интизоми назоратда


Куни кеча Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва суд Департаменти масъул ходимлари томонидан вилоят адлия бошқармаси, департаментнинг вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари иштирокида “Адлия органларида ва муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро назоратини ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди. 1.jpg

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ва 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 
16 сентябрдаги буйруғига асосан ташкил этилди.

Тадбирда адлия вазирлиги томонидан адлия органларида иш юритиш ва ҳужжатлар, шу жумладан фуқароларнинг (жисмоний ва юридик шахсларнинг) мурожаатлари ижросини назорат қилишни ташкил этиш аҳволи юзасидан ўтказилган ўрганишлар ва мониторинглар натижасида аниқланган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланишининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар мухокама этилди.

Жумладан, Адлия вазирининг 2014 йил 30 майдаги, 2016 йил 28 июндаги буйруқлари асосида адлия вазирлиги марказий аппаратида, адлия органлари ва муассасаларида, суд Департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида иш юритиш ва ҳужжатлар, шу жумладан фуқароларнинг (жисмоний ва юридик шахсларнинг) мурожаатлари ижросини назорат қилишни ташкил этиш тартиблари, ҳужжатлар билан ишлаш тартиби, ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳадан келиб чиқиб ижрога масъул тегишли бўлимлар томонидан амалга оширилиши, ҳужжатлар билан ишлаш вазифаси юклатилган иш юритувчилар, масъул ходимлар корхона таркибий бўлинмаси бошлиғи билан биргаликда ушбу ҳужжатларни белгиланган муддатда сифатли кўриб чиқилиши ҳамда сақланиши учун жавобгар эканлиги, иш юритишга масъул ходимлар ишда бўлмаганида ёки бошқа сабабларга кўра ўз вазифасини бажара олмаган ҳолларда унинг вазифасини мансаб йўриқномаси бўйича бириктирилган ходим ёки таркибий бўлинма бошлиғининг топшириғига мувофиқ бошқа ходим бажариши, шунингдек, иш юритувчи (ходим) эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда ёки бошқа ишга ўтказилганда, унинг иш юритувида бўлган барча ҳужжатлар янги тайинланган ходимга ёки унинг вазифасини бажариш вақтинча юклатилган ходимга топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида топширилиши батфсил тушунтирилди.

1.jpgШунингдек, хизмат доирасида фойдаланиладиган ҳужжатлар билан ишлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2006 йил 5 декабрда тасдиқланган Махфий бўлмаган “хизмат доирасида фойдаланиш учун” грифли ҳужжатлар ҳамда нашрлар билан ишлаш, уларни сақлаш ва рўйхатга олиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши, ҳужжатлар биринчи ва учинчи шахс номидан белгиланган параметрлардан фойдаланган ҳолда ёзилиши лозимлиги, ҳужжатлар белгиланган бланкда, бир хил ҳажм ва сифатда бўлган тоза қоғозда ёзилиши, бланкда тайёрланган ҳужжатларга бошлиқ ва унинг ўринбосарлари имзо қўйиш ҳуқуқига эгалиги, ҳужжатларда имзоловчиларнинг лавозими, шахсий имзоси, исми ва отасининг исмини бош ҳарфлари, фамилияси кўрсатилиши, имзоловчи мансабдор шахснинг мартаба даражаси кўрсатилиши мумкинлиги, ҳужжатларга “унинг ўрнига” деган олд кўмакчи, шунингдек лавозими номи олдига қия чизиқ билан имзолашга йўл қўйилмаслиги тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, ҳужжатни кўриб чиққан масъул ижрочи маълумотларнинг қонунийлиги, тўғрилиги, тўлалиги, аниқлиги ва ҳужжатнинг ўз муддатида ижро этилиши учун масъул ҳисобланиши, адлия органлари ва муассасаларининг вазирликка жўнатиладиган ҳужжатлари шахсан бошлиқ ёки унинг вазифасини бажарувчи бошқа ходим томонидан имзоланиши тадбир иштирокчиларига маълумот ва ижро тариқасида етказилди.