Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ўзбекистонда суд криминалистик экспертизасининг ривожланиш истиқболлари


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.Унда Оммавий ахборот воситалари вакилларига Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти йўналишлари ,янги лойиҳалари хусусида маълумотлар тақдим этилди.

“Ўзбекистонда суд криминалистик экспертизасининг ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги матбуот анжуманида таъкидланганидек ,ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан, миллий ҳамда хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш - одил судлов жараёнининг муҳим шарти ҳисобланиб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда алоҳида аҳамият касб этади.

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази узоқ йиллардан бери мамлакатда суд экспертизаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаролик, хўжалик, маъмурий ва жиноий ишларни юритишда замонавий илм - фан имкониятларидан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

1.jpgБугунги кунда Ўзбекистонда фан ва техниканинг изчил тараққиётига хос равишда суд экспертизасининг ҳам барқарор ривожланиши кузатилмоқда. Ушбу даргоҳда Экспертлик тадқиқотларининг жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий илмий даражада ўтказилиши учун барча шароитлар яратилган.

Суд экспертизасининг инсон хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, жамиятда қонун устиворлигини таъминлашдаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда бу борадаги қонунчилик асослари ҳам такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни экспертлик фаолиятнинг ҳуқуқий пойдеворини яратди, унинг асосида қабул қилинган бир неча қарорлар соҳанинг турли йўналишларини такомиллаштиришга қаратилди. Хусусан, Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижроси энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, холисона тергов ҳамда одил судловни амалга оширишга хизматқилиши билан аҳамиятлидир.

1.jpgУчрашувда кейинги йилларда амалга оширилган лойиҳалар,йўлга қўйилган экспертиза йўналишлари бўйича далиллар, маълумотлар тилга олинди.

Масалан, Республика суд экспертиза марказида 40 та экспертиза турлари бўйича фаолият олиб борилган бўлса, охирги икки йил давомида уларнинг сони яна 4 тага, мутахассислик бўйича эса мавжуд 54 та йўналиш сони 6 тага кўпайди. Хусусан, ҳозирда техника асри учун долзарб бўлган рақамли технологиялар, шунингдек электроакустик монтаж белгилари асосида аудио ва видеоманбаларни комплекс тадқиқ қилиш, ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари қийматини баҳолаш, ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси, суд-экологик, суд-сиёсатшунослик-лингвистик, суд-филологик экспертизалар каби янги турлари амалиётга жорий этилди.

Марказ лабораториясида ўзбек, рус, зарур ҳолларда эса, бошқа тиллардаги фонограмма ва видеоёзувлар ҳам тадқиқ қилиниши йўлга қўйилди. Ушбу услуб асосида бугунгача 150 дан ортиқ экспертиза бажарилди.

Анжуманда алохида қайд этилганидек,бугунги кунда экстремизм, терроризм асосида содир бўлаётган жиноятлар дунё давлатларини ташвишга солаётган глобал муаммолардан саналади. Мазкур жиноятларга ундовчи ҳолатлар асосан оммавий электрон коммуникация технология воситалари орқали тарғиб қилинаяпти. Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида суд-сиёсатшунослик-лингвистик эспертизани ўтказиш услуби ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди. Мазкур йўналишда эксперт тадқиқотларини амалга оширишда асосан терроризм, экстремизм ва диний адоватни қўзғатиш, мамакатимизнинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солишга қаратилган материалларни тарқатиш бўйича фактлар ўрганилади ва хулосалар берилади.

1.jpgБундай янги экспертиза турларининг амалиётда кенг қўлланилаётганлиги тергов органларига жиноятларни очиш, далиллар тўплаш ва уларни илмий асосда мустаҳкамлаш, судлар фаолиятида эса одил судловни амалга ошириш, адолатли қарор ва ҳукмлар чиқаришда таъсирчан восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, анжуман давомида Марказнинг турли йўналишида фаолият юритиб келаётган бўлим ва лабораториялар мутахассислари журналистларга суд экспертизаси бўйича эришилган ютуқлар,яратилган имкониятлар ва келгуси ривожланиш истиқболларига оид материалларни тақдим этдилар.

Тадбир қатнашчилари ўзларининг саволлари, таклиф ва мулохазалари билан мулоқотнинг жонли, қизиварли ўтишига хисса қўшдилар.Тақдим этилган ахборот ва маълумотлар келгусида электрон ва босма ахборот воситаларида ёритиш учун тайёрланадиган материалларга ишончли манба бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.