Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Ундириладиган давлат божлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон Қарорлари билан тасдиқланган Низомларга асосан тадбиркорлик субъектини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат божи тўланади:

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари; суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар ва бозорлар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.

Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига тадбиркорлик субъекти аризасига биноан унинг дубликати берилади. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини беришда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон қарорига асосан ломбардлар адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарорига асосан юридик шахслар бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарорига асосан Франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бири миқдорида рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорига асосан Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар Истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беришда Адлия вазирлиги томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия бериш юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига асосан,нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:

1) битимларни тасдиқлайди;

2) васиятномаларни тасдиқлайди;

3) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар беради;

4) мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади;

5) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;

6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;

7) ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;

8) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;

9) ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

10) кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома беради;

11) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

12) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

13) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

14) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

15) жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;

16) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

17) ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;

18) пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлайди;

19) ижро хатларини ёзади;

20) векселларнинг протестларини амалга оширади;

21) денгиз протестларини амалга оширади;

22) нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради.

Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га асосан, нотариуслар ва ФҲДЁ органлари томонидан қуйидаги миқдордаги давлат божлари

ундирилади:


‎1.‎


Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун:

а)‎‎

уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер майдонлари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учун‎‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида‎;

б)‎‎

квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини;

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига, набираларига, бувиларига, буваларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун‎‎

1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида‎‎;

бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун

1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида‎;

хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) ким ошди савдоси орқали сотилганда шартномаларни тасдиқлаганлик учун

1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида‎;

‎‎Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми) ва дала ҳовлилар учун ставка турар жой майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади. Гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатлар учун ставка умумий майдондан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.

в)‎‎

гаров, кафиллик шартномаларини ва микромолиялаштиришни ҳамда ипотека кредитини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида‎;

г)‎

банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида‎;

д)‎‎

баҳоланадиган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун‎‎, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

шартнома суммасининг 1,0 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 20 фоизи миқдорида‎;

е)‎‎

мулкни бўлиш шартномаларини, кафиллик шартномаларини (ушбу банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари) ва баҳоланмайдиган бошқа битишувларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно:‎‎

жисмоний шахслар учун‎‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида‎;

томонлардан бири юридик шахс бўлган тақдирда

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида‎‎;

ж)‎

никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тугатганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида‎;

з)‎

васиятномаларни тасдиқлаганлик учун‎‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида‎;

и)‎

меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:

биринчи навбатдаги ворисларга‎‎‎‎‎

мерос суммасининг 0,1 фоизи миқдорида‎;‎‎‎

иккинчи навбатдаги ворисларга‎‎‎

мерос суммасининг 0,5 фоизи миқдорида‎;‎‎‎

қолган ворисларга‎‎‎‎

мерос суммасининг 2 фоизи миқдорида‎;‎‎‎

‎‎Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли кадастр ва кўчмас мулк хизмати томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

к)‎‎

юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож қуйидаги схема бўйича ундирилади, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

Транспорт тури

‎‎‎‎Фойдаланиш муддатига қараб:

3 йилгача бўлганда

3 йилдан ортиқ бўлганда

7 йилдан ортиқ бўлганда

1.‎‎

Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси:

а)‎‎

юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзи юрар машина учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 7 фоизи миқдорида‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида‎

б)‎‎

чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида‎

2. ‎‎

Битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун давлат божи ставкалари‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида ‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

‎‎Изоҳ. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

‎‎Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:
‎‎‎эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;
‎‎‎банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун бож белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;
‎‎‎йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ва унинг миқдори битишув қатнашчиларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан белгиланади.

к1)‎

юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларидан, шунингдек юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, хорижий юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган, уларни импорт қилиш (олиб келиш) санасидан бир йилдан кам муддат ўтган янги енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади

‎‎‎

Изоҳ. Алмаштириш шартномасини, шунингдек бир нечта енгил автотранспорт воситалари билан боғлиқ гаров шартномасини расмийлаштиришда бож шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

‎‎Ушбу кичик бандда белгиланган ставка ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида битимлар сонидан қатъи назар, енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини тасдиқлашда қўлланилади.

Мазкур кичик банднинг қоидалари ‎‎эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автотранспорт воситаларини олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини, шунингдек ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни тасдиқлаганлик учун қўлланилмайди

л)‎‎

қуйидагиларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно:

ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно‎‎‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида‎;‎‎‎

автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун‎‎‎, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида‎;

автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно‎‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида‎;‎‎‎

м)‎‎

бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида‎;‎

н)‎

мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида‎;

о)‎

ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун

ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида‎;

п)‎

ижро хатлари ёзиб берганлик учун

ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда‎;‎‎‎

‎‎Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади.

р)‎

ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун:‎‎

жисмоний шахслар учун‎‎

ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида‎;

‎‎юридик шахслар учун‎‎‎

ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида‎;‎‎‎

‎‎шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учун‎‎‎

ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида‎;‎‎‎

с)‎‎

ҳужжатлардаги ёзувларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун:

‎‎жисмоний шахслар учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида‎;

‎‎юридик шахслар учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида‎;

т)‎‎

нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида‎;

у)‎‎

банкларда ҳисоб рақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида‎;‎‎‎

ф)‎‎

юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ишлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг «а» — «у» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида‎.

‎‎Изоҳ. Нотариал идоралар биносидан ташқарида бажариладиган нотариал ишлар учун давлат божи 2 баравар миқдорида ундирилади (озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлашдан ташқари), шунингдек ушбу ишларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.‎


‎2.‎


‎Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун;

а)‎‎

никоҳни қайд этганлик учун

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

б)‎‎

никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун:

‎‎

вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйича

эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан энг кам иш ҳақининг 150 фоизи миқдорида;

агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан

энг кам иш ҳақининг 150 дан 300 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);

эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан

энг кам иш ҳақининг 300 дан 400 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);

в)‎‎

16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида‎;

18 ёшдан катта фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун

‎‎энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;‎

г)‎‎

туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлганлик ҳақида ёзувларнинг ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

д)‎

фуқаролик ҳолати актлари қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун

энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi